Кўчманчилар ўйини сабабли кесилган Раппопорт аллеясининг кўриниши энди қандай бўлади?

562

Архитекторлар кўчманчилар ўйинлари муносабати билан трассани кенгайтириш учун қирқилган Раппопорт аллеясининг икки эскизини кўрсатишди. Маҳаллий ҳукумат аллеяни дам олиш ва маданий тадбирларни ўтказиш жойига айлантиришади. 

Ҳукуматнинг Иссиқкўл вилоятидаги мухтор вакилининг матбуот котиби Жанибек Кожоев Kloop.kgга аллея эскизининг охирги варианти харажат қоғози билан 24 мартда кўрсатилишини билдирди.

Шундан кейин ҳукумат вакиллари аллеяни қайта тиклаш ишида иштирок этувчи компаниялар ўртасида тендер ўтказади. Кожоев бу учун қанча маблағ кетишини аниқламади.

Ҳукумат вакиллари кесилган дарахтларнинг ўрнига турли дарахтларни  — каштан, сирен кабиларни экиш режалаштирилмоқда. Лойиҳада тротуарлар ва велосипед йўлаклари ҳам кўзда тутилган. Аллеянинг узунлиги 1400 метр бўлади.

Раппопорт аллеяси Кўчманлар ўйинлари олдидан Балиқчи-Корумду автотрассасини қайта қуриш учун кесилган. Жами бўлиб ҳукумат 704 терак ва қора ёғочни кестирган.

Эколог Эмиль Шукуров ўшанда дарахтларнинг ҳолати яхши эканлигини, ҳукумат «тижорий» мақсадда кесаётганини айтган.

«Бунинг барчаси тижорий мақсадда бўлмоқда. Ўтган йили борганимда, дарахтларнинг ҳолати яхши эканлигини, яна кўп йиллар яшашини кўриб келгандим», — деган у.

Раппопорт аллеяси Иссиқкўл шарқида Чолпоната шаҳрининг ёнидаги трасса бўйлаб экилган. Дарахтлар 1934-йили маҳаллий от заводининг раҳбари Леонид Раппопортнинг ташаббуси билан экилган эди.

Муаллиф: Эльдос Казибеков