Норин: Юк ташувчилар Хитойнинг тентланган автомобилларнинг киришини тақиқлаши сабабли мтингга чиқишди

683

Норинда 200га яқин киши тинчлик митингига чиқишди. Юк ташувчи автомобилларнинг ҳайдовчилари ҳукуматдан Хитойга тентланган автомобилларнинг кириши тақиқланишига боғлиқ масалани хал қилиб беришни талаб қилишди.

Митингчилар ҳукуматдан комиссия тузиб, Хитойга киришга таъқиқ солинган тентланган юкмашиналари масаласини хал қилиб беришни талаб қилишди.

Ҳайдовчилар профсоюзининг вакили Максатбек Дуйшекеев Kloop.kgга айтганидек, Хитой юк ташиш бўйича халқаро келишимни бузиб, бу ҳақда Қирғизистонни огоҳлантирган эмас.

Митингга чиққанлар ҳукуматдан бу масалани 15 мартгача хал қилиб беришни талаб қилишди.

«Агарда масала айтилган муддатгача хал қилинмаса, у ҳолда тинчлик митингимизни давом эттирмоқчимиз», — деди Дуйшекеев.

Ҳайдовчи Оморбек Кулунчаковнинг айтишича, хитой тарафнинг талабини бажариш қийин. Чунки тентнинг ўрнига контейнкрларни ўрнатиш учун қайтадан рўйхатдан ўтиб, давлат рақамини ўзгартириб, янги техпаспорт олиш керак. Унинг айтишича, бунинг бари қимматга тушади.

Митингга чиққанлар билан ҳукуматнинг мухтор вакили учрашиб, премьер-министрга бу масалани етказганини айтган. Унинг айтишича, бу масала билан транспорт ва ташқи ишлар минстрликлари шуғулланишади.

Тентланган юк ташувчи машиналарга тақиқ солингани боис қирғиз-хитой чегарасидаги Эркешташ ўтказиш бекатида 2017 йилнинг 27 февралида йирик автотиқин пайдо бўлган.

Хитойнинг Шинжон -Уйғур автоном ҳудудининг ҳукумати автомобилларда контейнерлар ўрнатилишини талаб қилмоқда. Шу сабабли қирғиз юк ташувчилари Хитой ҳудудига кира олишмаяпти.

Қирғизистондан Хитойга юк ташиган қирғиз ҳайдовчиларини кўпчилигининг машиналари тент билан ёпилган.

Бироқ контейнер ўрнатилган автомобилнинг вазни янада оғирлашиб кетганидан ҳайдовчиларда чегарадаги оғир чекловига боғлиқ муаммо юзага келиши мумкин.

Хитой ва Қирғизистоннинг ўртасидаги келишувга кўра, бундай тақиқлар қўйилмаслиги керак. Қирғизистоннинг ташқи ишлар минстрлиги Хитойнинг Шинжон -Уйғур автоном ҳудудининг ҳукуматига тентланган автомобилларга нима учун тақиқ солинганини изоҳлаб беришини талаб қилиб хат йўллаган.

Муаллиф: Бексултан Амантур ўғли