Парламент аппаратининг етакчиси депутатларнинг танқидидан сўнг ўз ихтиёри билан хизматдан кетди

619

Жогорку Кенеш аппаратининг етакчиси Абдиманап Кутушев ўз ихтиёри билан хизматидан кетди. Ишдан кетгунга қадар уни депутатлар тез-тез иш сафарига боргани учун танқид қилишган эди.

Парламентнинг матбуот марказидан хабар қилинишича, унинг хизматдан кетиш арихасига Жогорку Кенешнинг  спикери Чинибай Турсунбеков қўл қўйган.

Халқаро ишлар бўйича парламент комитети Кутушевни хизматдан олиш бўйича спикерга 7 мартда мурожаат қилган. Депутатлар Кутушевни тез-тез чет ўлкага командировкага чиққани учун танқид қилишган. Халқ вакиллари билдиришича, аппарат етакчиси бир йил ичида чет ўлкага саккиз марта чиққан.

«Кутушев чет ўлкага парламентнинг ишини ривожлантириш учун борганини айтди, бироқ депутатлар унинг далилини қабул қилмаган », — деган ўшанда «Республика — Ата-Журт» фракциясидан Акилбек Жамангулов.

Бундан ташқари, мазкур комитет Бош прокуратурага мурожаат қилиб, парламент аппаратининг молия ва хўжалик фаолиятини текширишни ҳамда Кутушевнинг фаолиятида қонун бузарликларнинг бор ёки йўқлигини текширишни топширган.

Абдиманап Кутушев 2016 йили парламент аппаратининг етакчси бўлган. Унга қадар Жогорку Кенешнинг V чақирилишида ҚСДПдан депутат бўлиб борган.

Муаллиф: Метин Жумагулов

Сурат: Knews