ҚСДП Карасартова ва 24.kg ахборот агентлигидан миллион сомдан ундириб олгиси келади

663

Президентни қўлловчи социал-демократия партияси 24.kg ахборот агентлигидан ва ҳуқуқ ҳимоясичи  Рита Карасартовадан миллион сомдан ундириб беришни талаб қилмоқда. Даъвога ахборот агентлигида Карасартованинг ҚСДП тўғрисида чиққан шарҳлари асос бўлган.

Партиянинг юристи Таалай Усубалиев сиёсий уюшма ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартовадан ва 24.kg ахборот агентлигидан миллион сомдан талаб қилаётганини хабар қилди.

Партия иш обрўсини ҳимоя қилиш ва маънавий зиён ўрнини қоплаш тўғрисида даъво аризаси билан Свердлов район судига мурожаат қилган.

Даъво аризасига ҳуқуқ ҳимоячисининг ҚСДП тўғрисида: “Улар сиёсатни ўйин деб билишди, хизмат ўринларини ўнга-чапга сотишди» деган изоҳи сабаб бўлган. 24.kg ахборот агентлиги «Регионы показали зубы партии власти» («Ҳудудлар ҳукумат партиясига тишларини кўрсатишди ») деган мақолани эълон қилиб, у ерда Карасартованинг ушбу сўзлари фойдаланилган.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартова — ҳозирги ҳукуматни танқид қилиб юрган нуфуз шахслардан бири.

У президент Алмазбек Атамбаев таклиф қилган конституция реформасини танқидга олиб, Конституцияга киргизилган тузатишлар учун парламентни судга берган.

Референдумнинг олдида Карасартова тузатишларга қарши ташвиқот гуруҳини бошқарган.  У шунингдек Марказий сайлов комиссиясидан ўтказилган референдунинг натижаларини бекор қилишни ҳам талаб қилган.

Муаллиф: Метин Жумагулов