Юристлар: Атамбаев «Заноза» ва «Азаттык»даги мақолалардан қандай зарар кўрганини Бош прокуратура изоҳлай олмади

742

«Прецедент» компаниясининг юристлари «Ата Мекен» партиясининг адвокатлари ва икки қирғиз ОАВсига қарши Бош прокуратуранинг даъвосини ўрганиб чиқишди. Биз уларнинг юридик шарҳларини ўзгартиришсиз эълон қиламиз.

Алмазбек Атамбаев, ўлкадаги энг олий сиёсий хизматни эгаллаб тургани боис, халқ назаридаги шахс экани шубҳасиз.

Эл назаридаги шихснинг ор-номусини ҳамда касбий ҳурматини ҳимоя қилиш бўйича мунозараларни судда кўрилишининг ўзига ҳос жиҳатлари бор.

2004 йилнинг 12 февралида Еврома Иттифоқининг Минстрлар Комитетининг 872-йиғинда қабул қилинган ОАВдаги сиёсий баҳс эркинлиги тўғрисидаги декларациянинг 3 ва 4 моддалрига кўра,  жамоат қўлловини топишни истаган сиёсий арбоблар шу билан бирга жамоат муҳокамасини ва ОАВдаги танқидий фикрларнинг ҳам нишони бўлишга розилик беришади.

2015-йилнинг 13-февралидаги Олий суднинг пленумининг низоми қуйидагиларни аниқлайди: “Давлат хизматидаги шахслар ОАВда ўз вазифасини қандай бажараётгани бўйича танқидга олиниши мумкин, чунки бу уларнинг ўз ваколат ҳуқуқларини очиқ ва масъулият билан амалга оширишлари учун зарур. Эл назаридаги одамлар уларнинг сўзларини ва хатти-харакатларининг ёритилишига очиқ бўлади».

«Заноза» ва «Азаттык» ахборот агентликлари ўз материалларида Омурбек Текебаевнинг адвокатлари Таалайкул Токтакунова билан Азиз Канатбековнинг айтган сўзларидан тўғридан-тўғри парча келтириш асосида умумийлаштирувчи сарлавҳадан фойдаланишганини таъкидлаб ўтиш зарур.

Нашрлар асоссиз танқидга, «туҳмат қилиш» ёки «қоралашга» йўл қўйишмаган, улар ўқувчиларини хабардор қилиш учун адвокатларнинг сўзларини ўзгартиришсиз беришган.

Бош прокуратуранинг жавобгарларга даъво қилган талабларида Қирғизистон президентининг олган маънавий зарарини қоплаш учун 23 миллион сом кўрсатилади:

— Таалайкүл Токтакунова ва Азиз Канатбекдан жами — 10 000 000 сом;
— «Азаттык медиа» муассасасидан — 10 000 000 сом;
— «ПроМедиа» жамоат фондидан — 3 000 000 сом.

Судда маънавий зарарни тўлаб бериш талабини кўриш Қирғиз Республикасинининг Фуқаролик кодексининг 14, 16, 18, 1027, 1028-моддаларига тўғри келиши керак.

Маънавий чиқимнинг ўрнини қоплашнинг миқдорини аниқлашда суд мақоланинг шакл ва мазмунини, ҳақиқатга тўғри келмаган маълумотларни тарқатиш даражасини ва бошқа эътиборга олиш керак бўлган жиҳатларни назарда тутиш керак

Даъво аризасидан кўриниб турганидек, Бош прокуратура “Заноза” ва “Азаттык”нинг сайтларида эълон қилинган материаллар сабабидан президентнинг жисмонан зарар кўргани ёки обрўсига путур етган зиённи кўрсатгани йўқ ҳамда суд тартибида талаб қилинган маблағнинг миқдори зиёнга яраша бўлганига жалил келтирмаган.

Фуқаровий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш усули қатори маънавий зарарни тўлатиш даъво аризасини берган тарафни бойитишнинг усулига айланмаслиги керак.

Бош прокуратура президент Алмазбек Атамбаевнинг обрўсини ҳимоя қилиш учун муҳолифатчи “Ата Мекен” партиясининг юристларини, шунингдек  «Заноза» ва «Азаттык» ахборот агентлигини судга берган.

Даъво аризасида  «Ата Мекен»нинг юристлари ва онлай-нашрлар президент тўғрисида “ёлғон” маълуомт тарқатишгани кўрсатилади. Партиянинг юристлари Туркиянинг махсус хизматидан Бишкекнинг яқинида қулаган «Боинг-747»даги юк Атамбаевга ва унинг турмуш ўртоғига тегишли эканлиги тўғрисида «ҳужжатларни» олишганини билдиришган.