«Nike» муслима спортчиларга ҳижоб ишлаб чиқди

828

«Nike» компанияси 2018 йилнинг бошида муслима спортчилар учун хижобларни сота бошлайди.

Спорт кийимлари ишлаб чиқарувчи «Nike» компанияси муслима спортчилар учун махсус хижоб ишлаб чиқди.

Спорт бош кийими ишлаб чиқишга бир йилга яқин вақт кетди, у «Pro Hijab» деб аталади. Ҳижоб енгил эластик матодан тикилган, унда терни чиқариб,хаво алмашиб туриши учун кичик тешикчалар бор.

Ҳижоб уч рангда — қора, кўк ҳамда қуюқ яшил рангда чиқади. Бош кийим савдода кейинги йили пайдо бўлади.

Ҳижобни ишлаб чиқилишига спорчтилар ўзлари, жумладан Араб Амирлигининг фигурали учиш бўйича спортчи, Сочидаги Олимпиада ўйинларининг иштирокчиси Захра Лари ҳам аралашди.

http://

Корпорация спортчи аёлларга қулай, айни вақтда уларга диний урфни сақлашга тўсқинлик бўлмайдиган бош кийим ишлаб чиқаришни махсус режалаган.

Компания хижоб исломнинг маданий турлиликнинг рамзи бўлиб қолади деб ҳисоблайди.

«Nike» спорт мусобақалари учун махсус хижоб ишлаб чиқарувчи биринчи йирик компания бўлиб қолди.

Муаллиф: Метин Жумагулов