Белорус ОАВси: Бакиевнинг Минскдаги янги уйининг кўриниши қандай?

933

TUT.BY белорус портали Қирғизистондан қувилган президент Қурманбек Бакиевнинг Минскда янги қургани айтилган уй тўғрисида мақола эълон қилди.  «Озодлик» радиосига берган интервьюсида Бакиев янги уйга кўчиб ўтиш арафасида эканини айтган эди.

«Озодлик» радиосининг белорус хизматига берган интервьюсида Қирғизистоннинг собиқ президент Бакиев Минскда беш йилдан бери солаётган уйига баҳорда кўсиб киришни режалаштираётганини айтган.

Қурманбек Бакиевни экани айтилган уй.
Қурманбек Бакиевни экани айтилган уй.

Қирғизистоннинг собиқ президентининг уй солаётгани ҳақидаги маълумот белорус ОАВсида2013 йилиёқ пайдо бўлган. Журналистларнинг хабар қилишича, қурилаётган уй Лебяжий деб аталган элита районининг Мястров кўчасида жойлашган.

Мястров кўчаси “банкирлар кўчаси” номи билан ҳам машҳур. У ерда белорус тадбиркорларининг, амалдорларнинг ва спортчиларнинг уйлари жойлашган. Маҳаллий аҳоли у ердан қирғиз сиёсатчисининг бир неча бор кўрганини айтишган.

Уй баланд девор билан ўралган.
Уй баланд девор билан ўралган.

Кошона 2015 йили қурилиб, ичида пардозлаш ишлари олиб борилган. Ҳозир уй девор билан тўсилган.

Kloop.kg TUT.BY белорус нашри билан алоқага чиқди. Белорус журналистларининг айтишича, уларда Лебяжий кичик районидаги уйнинг Бакиевга тегишли эканлиги тўғрисида далиллар бор.

Уйни Қирғизистон табиати манзараларининг тасвири безаб туради.
Уйни Қирғизистон табиати манзараларининг тасвири безаб туради.

Масалан, бу уйнинг деворига чизилган расмни олайлик. Айни сурат Бакиевнинг “Дардим, муҳаббатим ва умидим : Менинг Қирғизистоним” китобининг муқовасида ҳам бор.

Қрувчилар матбуотга изоҳ бера олишмайди, чунки бу уларга тақиқланган. Кошона эгасини улар ўзаро “ота” деб қўйишади.

Қурилиш ишлари якунланган уй.
Қурилиш ишлари якунланган уй.

Бакиев ва унинг уйи тўғрисидаги бу маълумот TUT.BY белорус нашрининг биринчи материали эмас.

Бунгача 2016 йилнинг ноябрида белорус ОАВси Бакиев ва унинг ўғиллари биотехнология корпорациясининг акцияларига миллиардлаган миқдордаги сармоя киргизгани тўғрисида хабар қилишган. 2017 йилнинг мартида эса “Озодлик”ка берган интервьюсида Бакиев бу маълумотни инкор қилган, лекин шу билан бирга “миш мишлар йўқ ердан чиқамаслиги” ҳақида ҳам айтиб ўтган.

Унинг катта ўғли Марат Беларуснинг нуфузли Раубачи қишлоғида туради, Максим эса Англиядагм Суррей графлигидаги беш миллион долларлик уйда яшайди.

Минскда Қурманбек Бакиевнинг расмий турмуш ўртоғи Татьяна ҳам вақтинча яшаб турган, лекин кейин у мамлакатдан чиқиб кетган. Унинг қаерда экани номаълум.

Минскда Бакиев Назгүл Толомушева билан яшайди. Уларнинг икки фарзанди бор.
Минскда Бакиев Назгүл Толомушева билан яшайди. Уларнинг икки фарзанди бор.

Янги уйни Бакиев ўзининг “ёш” оиласи: фуқаролик рафиқаси Назгул Толомушева ва икки мактаб ёшидаги боласи учун қурган.

Расмий маълумотлар бўйича, Назгул оилани пул топиб боқиб келади. У белорус президентнинг иш бошқармасига тегишли бўлган “Минск” меҳмонхонасининг директори бўлиб ишлайди.

Бакиев Белорусга киргандан бери ишсиз бўлиб ҳисобланганига қарамай, у “Озодлик” радиосига берган интервьюсида маслаҳатчи бўлиб ишлашини айтган.

Қирғизистоннинг Олий суди томонидан Бакиев 2010 йилнинг 7 апрелидаги революция вақтида намойишчиларга қарата ўқ очгани учун ва хизмат ваколартларини суистеъмол қилгани учун умрбод озодлигидан ажратилган. Кейин бу ҳукм 2016 йилнинг 29 июлдиа 30 йиллик қамоқ жазоси билан алмаштирилган.

Бакиевнинг ўғилларига ҳам сиртдан қамоқ жазосига ҳукм чиқарилган. Максимга — 30 йил, Маратга 22 йил берилган.

Муаллиф: Мадина Машанло

Сурат: TUT.BY