Карипбеков 1 март тунида юз берган авария оқибатида бошидан кечирган оғир жарроҳлик амалиётидан сўнг ўзининг “Фэйсбук”даги биринчи постини ёзди. ЖТРКнинг раҳбари уни даволаш вақтида ёрдам кўрсатган шифокорларга, барчага миннатдорчилик билдирди.
Карипбеков ўзининг “Фейсбук”даги расмий саҳифасида соғлиғи яхшиланиб бораётганини ёзган.
“Чин юрагимдан миннатдорчилик билдираман! Сизларнинг ёрдам, қўлловингиз билан соғлиғим ўнглана бошлади! Бизнинг олтин шифокорларимиз имконсиз нарсани амалга оширишмоқда” —деб ёзади у.
Бундан ташқари у барча аёлларни 8 март байрами билан табриклаган.
Карипбеков 1 март туни Аали Токомбаев кўчасида автомобилида харакатланар экан “Сенатор” кафесининг ёнида тўсиқдан ўтиб симёғочга урилган.
Тез ёрдам автомобили йўл халокати бўлган ерга 12 дақиқада етиб борган. Йўл халокатидан кейин унинг юраги тўхтаб қолган, бироқ шифокорлар уни қайта жонлантириб олишга эришди.
Милиция Карипбеков учраган авария сабабларини тергов қилишда давом этмоқда. Патруль милицияси Карипбеков машинада ёлғиз бўлганини хабар қилган. Соғлиқни сақлаш минстрлиги йўл халокати бўлган вақтда Илим Карипбеков соғ бўлганини билдирган.
Муаллиф: Александра Титова