Президент «Азия Микс» КВН командасини «Данакер» ордени ва хусусий қўл соати билан тақдирлади

807

Қувноқлар ва зукколар клубининг  «Азия Микс» командасининг иштирокчилари президент Алмазбек Атамбаевдан фахрли «Данакер» орденини ҳамда қўл соатларни олишди. Команда бу орденни иккинчи бор олмоқда.

Давлат раҳбари «Азия Микс» КВН жамоасининг капитани Элдияр Кененсаровга «Данакер» орденини топширди. Бу орденни халқлар орасидаги тинчликка, дўстликка ва хамкорликка ҳисса қўшган қирғизистонликлар олишади. У шунингдек команданинг аъзоларига қўл соат ҳам совға қилди.

«Бизнинг мамлакатда ёрқин истеъдодлар, меҳнаткаш ва жонини аямаган инсонлар кўп. Биз ўшалар мисолида ёшларни тарбия қилишимиз керак», — деди Алмазбек Атамбаев.

Президент «Азия Микс» командасини иккинчи марта «Данакер» ордени билан мукофотламоқда.

Жамоанинг иштирокчилари КВНнинг Олий лигасида ғалабага эришгандан кейин ҳукуматдан 300 минг сом мукофот олган.

Қирғизистоннинг «Азия Микс» командаси Қувноқлар ва зукколар клубининг Олий лигасида ғалабага эришган биринчи Марказий Осиёнинг жамоаси бўлди.

Муаллиф: Нигина Мамадалиева