Сурат: Рус императори фотографининг Марказий Осиё саёҳати

1679

Сергей Прокудин-Горский — Николай II нинг топшириғи билан Рус империясининг ерларини суратга олиб юрган рангли фотосуратларнинг бошловчиси. Бошқа нарсалар билан бир қаторда у тасвирга революцияга қадарки Марказий Осиёни, жамладан Қирғизистонни ҳам тасвирга олиб қолдирган.

Прокудин-Горский император Николай IIнинг топширмаси билан 1905 йили Россия бўйича биринчи саёҳатга  чиқиб, унинг давомида Кавказдан, Қримдан ва Малороссиядан 400га яқин рангли фотосурат тортиб келган.

Унинг суратлари ўша вақт учун фарқли бўлган эди: ўз экспедицияларидан у оқ-қора рангдаги эмас, рангли суратларни олиб келган. Прокудин-Горский бунга негативларни бир-бирига устма уст қўйиш усули орқали эришган. Бу янги бир усул бўлган — рус саёҳатчиси рангли фотосуратнинг пионерларидан бири бўлиб ҳисобланади.

1908 йилнинг май ойида унинг иккинчи саёҳати бошланган. Суратчи Шимолий Кавказга жўнаган. Шунга қарамай, вақти-вақти билан Романовларнинг оила ҳаётини ҳужжатлаштириш учун Москва билан Санкт-Петербургга мурожаат қилиб турган.

Ўша йили Прокудин-Горский Ясная Полянада Лев Толстойнинг бир неча рангли суратини чиқарган. У ёзувчининг биринчи ва ягона рангли сурати.

1905 ва 1915 йиллар оралиғида суратчи Рус империясининг Марказий Осиёдаги ерларига бир неча марта  экспедицияга борган. Ўша вақтда унинг таркибига Ўш, Самарқанд, Тошкент, Қўқон, Андижон ва бошқа йирик шаҳарлар билан ҳудудлар кириб турган.

Прокудиннинг сақланиб қолган суратларининг бари АҚШ Конгрессининг кутубхонасида сақланади. Фотосуратчининг коллекциясига эски Рус империясининг ўнлаган шаҳарларида тортилган суратлари ҳам кирди.

Вилоят маркази бўлган Самарқанддаги ипак йўли ва пайта сотувчи савдогар. Қават-қават газламанинг устида шифтнинг остида илиниб турган Қуръоннинг саҳифаси кўриниб туради.
Вилоят маркази бўлган Самарқанддаги ипак йўли ва пайта сотувчи савдогар. Қават-қават газламанинг устида шифтнинг остида илиниб турган Қуръоннинг саҳифаси кўриниб туради.
Самарканд,мева сотган яна бир савдогар.
Самарканд,мева сотган яна бир савдогар.
Сарғиш пальтоли киши — Сергей Прокудин-Горский. Суратни у 1909-1912-йиллари саёҳатда юрганда фотосуратчи тортган.
Сарғиш пальтоли киши — Сергей Прокудин-Горский. Суратни у 1909-1912-йиллари саёҳатда юрганда фотосуратчи тортган.
Оч дала — ўша вақтда Фарғона водийсидаги Сирдарёнинг бўйидан ўтган кимсасиз чўл.
Оч дала — ўша вақтда Фарғона водийсидаги Сирдарёнинг бўйидан ўтган кимсасиз чўл.
 Прокудин-Горский йўлида кўчиб кетаётган уч қирғизни учратган
Прокудин-Горский йўлида кўчиб кетаётган уч қирғизни учратган
Шундай бўз уйда марказий осиёлик кўчманчилар яшаган. Рангли суратга олиш қийин бўлгани учун бўз уйда яшаганлар Прокудинга 15 дақиқадан ортиқ ўтириб берган.
Шундай бўз уйда марказий осиёлик кўчманчилар яшаган. Рангли суратга олиш қийин бўлгани учун бўз уйда яшаганлар Прокудинга 15 дақиқадан ортиқ ўтириб берган.
Тянь-Шань тоғларида Черняево станциясидан унча узоқ бўлмаган ерда 1907 йилнинг 1 январида бўлган қуёш тутилиши
Тянь-Шань тоғларида Черняево станциясидан унча узоқ бўлмаган ерда 1907 йилнинг 1 январида бўлган қуёш тутилиши
Чўлга яқин ердаги Надеждинскқишлоиғдаги рус келгиндилари. Биринчи жаҳон уруши олдидан Рус империяси бу чўлда суғориш тизимини қурмоқчи бўлган. Шу сабабдан аввал кимсасиз ётган бу ерга эл кўп кўчиб кела бошлаган.

Чўлдан ўтиб бораётган туя карвони. Кейин Совет ҳукумати келгандан кейин далада совхозлар ва Янги ер ҳамда Гулистон деган янги шаҳарлар пайдо бўлган
Чўлдан ўтиб бораётган туя карвони. Кейин Совет ҳукумати келгандан кейин далада совхозлар ва Янги ер ҳамда Гулистон деган янги шаҳарлар пайдо бўлган

prokudin-10

Бухоро амири Олим Хоннинг 1911 йили тортилган портрети. Ўша вақтда Бухоро Рус империясига қарамлигига қарамай, хон шаҳарнинг ички масалаларини хал қилиб турган. Кейин 1920 йили совет ҳукумати келгандан кейинг Олим Хон Афғонистонга қочган.

Ўзбек аёл бўз уй бўсағасида
Ўзбек аёл бўз уй бўсағасида
Ўша вақтдаги қабристон кўриниши
Ўша вақтдаги қабристон кўриниши
Ёлётандаги (ҳозирги Туркманистон) сув электр станциясидаги венгер генераторлари.
Ёлётандаги (ҳозирги Туркманистон) сув электр станциясидаги венгер генераторлари.
Прокудин-Горскийнинг ўзи ёзишича "яҳуд болалар" миллий кийимларида
Прокудин-Горскийнинг ўзи ёзишича "яҳуд болалар" миллий кийимларида. Самарқанд
Муаллифлар: Александра Титова, Азамат Омуралиев
Суратларнинг манбааси: Конгресс кутубхонаси  
Таъмирланган суратлар манбаси: Mashable