МХДКнинг ходими қуршовда турган милиция ходимини уриб кетган, тергов бошланди

671

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг ходими Бишкекда Чингиз Айтматов проспектида турган милиция ходимини уриб кетди. МХДК хизмат терговини бошлади.

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг хожими Бишкекда АҚШ элчихонаси ёнида Чингиз Айтматов проспектида (эски Манас проспекти) турган милиция ходимни 6 мартда автомобили билан уриб кетди.

Милиция қуршови Евросиё иқтисодий иттифоқнинг йиғини сабабли бутун проспект бўйича қўйилган.

«Knews» ахборот агентлигининг хабарига кўра экспертиза МХДКнинг ходими маст бўлганини кўрсатган. Милиция “Ҳукумат вакилига нисбатан куч қўлланиш” моддаси бўйича жиноят ишини қўзғади. Ҳозир МХДКнинг ходими вақтинча қамаш изоляторига қамалди.

«Милиция ходими турли жароҳатлар билан касалхонага етказилди», — деб билдирди милиция.

Бишкек ШИИБ автомобил уриб кетган милиция ходими Бишкекнинг Октябрь РИИБнинг тезкор ходими бўлганини билдирди.

МХДКнинг матбуот котиби Рахат Сулайманов Kloop.kgга бу воқеа бўйича хизмат текшируви ўтказилаётганини айтди. Унинг сўзига кўра бу бўйича қаттиқ чора кўрилади.

Муаллиф: Айдай Эркебаева

Иллюстратив маънодаги сурат, «Заноза»