Трамп АҚШга олти ўлканинг муҳожирларини киргизишга таъқиқ солиш бўйича янги фармонга қўл қўйди

602

АҚШ президенти Дональд Трамп аҳолисининг аксар қисми мусулмон бўлган олтита мамлакатдан келган муҳожирларни АҚШга киргизишни тақиқлаш ҳақидаги янги қонунни имзолаган. Унинг олдинги фармони федерал судялар томонидан тўхтатиб қўйилган эди.

Трамп асосан мусулмон аҳолиси яшаган олти мамлакатдан — Эрон, Сурия, Судан, Ливия, Сомалидан ва Ямандан келган муҳожирларни АҚШга киргизишга таъқиқ солган иккинчи фармонга қўл қўйди.

http://

Оқ Уй мазкур олти давлат фуқароларига янги виза беришни 90 кунга музлатиб қўйиш ҳақидаги фармонни  имзолаганлигини тасдиқлади. Бу олтита мамлакат фуқаролари аввалдан бор ва амал қилаётган визаларидан фойдаланишлари мумкин. 16 мартдан бошлаб кучга кирадиган янги тартибга биноан, қочоқларни қабул қилиш дастури ҳам 120 кунга тўхтатилади.

Трампнинг 28 январда имзолаган миграция ҳақидаги фармони ушбу олти мамлакат ва Ироқ фуқароларининг АҚШга киришларини 90 кунга вақтинчаликка тақиқлаган эди. Янги қайта кўриб чиқилган тартибга кўра, Ироқ фуқароларига виза бериш тақиқланмаган. Олти мамлакатлардан АҚШда доимий яшовчилар ҳам бу фармонга кирмайди.

Трампнинг таъкидлашича, тақиқлов мамлакат хавфсизлиги учун зарур, танқидчилар эса уни диний тамойиллар асосида, Оқ Уй инкор этаётган, дискриминация қилишда айблаяпти.

Февраль ойида Сиэтл (Вашингтон штати) суди, маҳаллий ҳокимият аризасини кўриб чиқиб, президент фармонини бажаришга вақтинчалик тақиқлов киритган эди.

Фармон тўғрисида маълумот чиқиши билан АҚШнинг йирик аэропортларида ва шаҳарларида кўплаган норозилик акциялари ўтган. Аэропортларда норозилик билдираётганларга муҳожирлик хизматлар мамлакатга киргизмай қўйган шахсларга бепул ёрдам беришга тайёр эканини билдирган юристлар ҳам қўшилган.

Муаллиф: Александра Титова