Текебаевнинг адвокатлари унинг қамалишига қарши 9 мартда шикоят қилишади

663

Қамоққа олинган муҳолифатчи Омурбек Текебаевнинг адвокатлари унинг қамоққа олинишига қарши Бишкек шаҳар судига 9 мартда шикоят қилишади. Биринчи май район суди Текебаевни икки ойга қамоққа олган.

«Ата Мекен» партиясининг котибияти Kloop.kgга адвокат Чолпон Жакупбекова мижозининг ҳукми озодлигидан ажратиш билан боғлиқ бўлмаслигини талаб қилишини билдирди. Жакупбекова Бишкек шаҳар судига 28 февралда аппеляция берган.

Муҳолифатчи хизмат сафаридан қайтиб келаётганда “Манас” аэропортида 26 феврал куни қўлга олинган. У Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетига етказилган.

Ундан бир кун аввал тадбиркор Леонид Маевскийнинг аризаси сабабли депутатга қарши “Коррупция” ва “Товламачилик” моддалари бўйича жиноят иши қўзғалган.

Маевский 2010 йили Текебаевни ўзига у “Мегаком” компаниясини бошқариш ваколатини олиб бериши учун бир миллион доллар пора берганини айтган.

Текебаевнинг тарафдорлари зудлик билан МХДКнинг қошида митингга чиқиб, унинг бўшатилишини талаб қилишган. Лекин митингларга қарамай, Биринчи май район суди Текебаевни икки ойга қамоққа олган. Ҳозир муҳолифатчи МХДКнинг ТИЗОсида ўтирибди.

Муаллиф: Александра Титова