ИИМ: Суд Қадир Маликовни калтаклашда айбланган иккинчи кишини тергов битгунча қамоққа олди

580

Диншунос Қадир Маликовни калтаклашда айбланган иккинчи шахс Туркиядан Қирғизистонга етказилди. У тергов тугагунга қадар қамоққа олинди.

Ички ишлар минстрлиги Маликовнинг калтакланиши бўйича иккинчи айбланувчини Ирисқул Бейшеналиев Туркиядан Қирғизистонга 4 мартда етказилганини билдирди. Ҳозир у тергов тугагунча қамоқда бўлади.

ИИМнинг маълумоти бўйича, биринчи айбланувчи Алибек Тилек ўғли Қирғизистонга Туркиядан 2016 йилнинг 20 мартида, Маликов калтаклангандан тўрт ойдан кейин етказилган.

Бишкек шаҳар суди уни 20 йилга эркидан ажратишга ҳукм чиқарган, ҳозир у Қирғизистоннинг турмаларидан бирида жасоини ўтамоқда.

Бейшеналиев билан Тилек ўғли Маликовни 2015 йилнинг 26 ноябрида саваб кетишган. Улар унинг бўйнига пичоқ сайишиб, электрошокер қўлланишга харакат қилишган. Маликов қочиб кетишга улгуриб, ундан кейин шаҳар касалхонасининг жонлантириш бўлимига етказилган.

Ҳужум қилиш факти бўйича милиуия “Бебошлик” моддаси бўйича жиноят ишини очиб, кейин у “Жамоат арбобининг ҳаётига ҳужм қилиш” моддасига қайта квалификацияланган.

ИИМнинг маълумоти бўйича, калтаклангандан кейин айбланувчилар қирғиз-қозоқ чегарасидан ўтиб, кейин Туркияга учишган. Улар Сурияга етиб олиб қуролли харакатларга қатнашишни мақсад қилишган.

Милиция айбланувчиларга халқаро қидирув эълон қилган. Улар жиноят бўйича сиртдан айбланиб, суд уларни қамоққа олишга ҳукм чиқарган.

Туркиянинг ҳуқуқ тартибот органлари уларни 2015 йилнинг 29 ноябрида Туркиянинг Газиантеп шаҳрида Суриянинг чегарасидан ўтмоқчи бўлган еридан қўлга туширишган.

Маликов ўзи ҳам, кейин Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети ҳам диншуносга “Ислом давлати” террор ташкилотининг вакиллари ҳужум қилишганини билдиришган.

Муаллиф: Бексултан Амантур ўғли