Қирғизистонлик спортчи жиу-житсу бўйича АҚШдаги халқаро турнирни қўлга киритди

698

Қирғизистонлик спортчи Абдурахмонхожи Муртазалиев АҚШда бразилиянинг жиу-житсуси бўйича халқаро турнирнинг олтин медалини қўлга киритди.

Биринчи жангда Муртазалиевни бразилиялик спортчи билан учрашув кутиб турган эди. Қирғизистонлик спортчи балларнинг фарқи сабабли ғалабани рақибидан тортиб олди. Ярим финалда Муртазалиев америкалик курашчи билан учрашиб, уни оёқ оғритувчи усул билан мағлуб этди.

Финал мусобақасида Қўшма Штатларнинг яна бир вакилига қарши чиқиб Муртазалиев ҳисоб бўйича ишончли тарзда олдига ўзиб чиқди. Жанг сўнгида қирғизистонлик ўз рақибларига қарши бўғиш усулини қўлланиб, жангни муддатидан аввал ютиб олди.

Бразилиянинг жиу-житси (Brazilian Jiu Jitsu Pride Championship) бўйича мусобақа АҚШда 5 мартда бўлиб ўтди. Муртазалиев 86 кг вазн тоифасида чиқди.

Бу унинг АҚШдаги халқаро турнирлардан олган бешинчи олтин медали.

Февралда қирғизистонлик полвон «New York National Pro» халқаро турнирининг мутлоқ вазн тоифасидаги дунё чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.

Бразилиянинг жиу-житсу бўйича жаҳон чемпионати Бирлашган Араб Амирлигида жорий йилнинг 14-16 апрелида ўтказилади.

Бразилиянинг жиу-житси — позиция жанги, унинг асосий мақсади  — қулай вазиятга чиқиб, оғритувчи ёки бўғувчи усул қўлланиш рақибини таслим бўлишга мажбур қилиш. Курашнинг бошқа турларидан фарқи, жиу-житсуда рақибларнинг жисмоний кучи эмас, техникаси хал қилувчи роль ўйнайди.

Муаллиф: Каминат Имирханова

Сурат: «АКИпресс»