Шимолий Корея Япония томонга тўрт баллистик ракета учирди

1357

Шимолий Корея Япония томонга баллистик ракеталарни учирди. Тўрт ракетанинг учтаси денгизга, Япониянининг фарқли иқтисодий зона ҳудудидаги тушди, тўртинчиси нима бўлгани номаълум.

Шимолий Кореянинг Мудофа минстрлигинг маълумоти бўйича, Япония тарафга Хитой чегарасига яқин ердаги Тончхан полигонидан 6 мартда тонгда тўрт баллистик ракета  учурилди.

Уларнинг учтаси Япон иқтисодий зонасидаги денгиз ҳудудига тушди, тўртинчи ракета нима бўлгани номаълум.

Япония ҳукумати Миллий хавфсизлик кенгашининг тезкор йиғинини тўплади. Япониянинг премьер-министри Синдзо Абэ ракеталар билан боғлиқ зиён тўғрисида хабар келмаганини билдирди.

«Бу бизнинг ўлка хавфсизлиги учун катта хавф, биз Шимолий Кореянинг бундай харакатини қатъиян қоралаймиз»,— деди у.

Жанубий Кореянинг Мудофа минстрлиги бу АҚШнинг ҳудудига учиб ета оладиган янги турдаги континент аро ракеталар бўлиши мумкинлигини инкор этмайди.

Аввал БМТ Шимолий Корея ҳукуматининг ракета ва ядровий синовларни ўтказишини таъқиқлаган, лекин у бу ишни тўхтатмаган.

Ракеталарни учириш Жанубий Кореяда АҚШ билан қўшма харбий машғулотлар ўтаётган вақтга тўғри келгмоқда. Машғулотнинг мақсади — Шимолий Корея томонидан бўлиши мумкин бўлган босқин харакатларига Жанубий Корея билан АҚШнинг тайёргарлигини текшириш. Бунга жавоб тариқасида Пхеньян «муҳим чора кўришини»огоҳлантирган.

Жанубий Кореянинг Ташқи ишлар минстрлигининг маълумоти бўйича, 2016 йили Пхеньян 24 баллистик ракета учирган.

Шимолий  Кореянинг ракетаси охирги марта 12 февралда учирилиб, у ҳам Япония денгизига тушган. Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин ракета отишни муваффақиятли деб баҳолаб, унинг харбийлари Америка қирғоқларига учиб ета олувчи ракета чиқаришга яқинлашиб қолганини билдирган.

Муаллиф: Айдай Иркебаева