Ҳарита: Бишкекда икки кун бўйи ЕОИИнинг йиғини туфайли йўллар бекилади

649

Бишкекда 6-7 мартда Евросиё ичтисодий иттифоқининг ҳукуматлар аро кенгашининг йиғини ўтиши сабабли йўллар ёпилади.

Бишкекнинг Патруль милиция бошқармасидан билдирилишича, ЕОИИнинг таркибидаги ўлкаларнинг премьер-министрлари 6 мартда 17:00да келади.

Милиция қуйилаги йўлларни 15:00дан бошлаб ёпа бошлайди:

  • «Манас» аэропортидан Жибек Жолу проспектигача бўлган трасса;
  • Жибек Жолу проспекти —  Фучик кўчасидан Ёш Гвардия проспектига қадар;
  • Ёш Гвардия проспекти — Жибек Жолу проспектидан Чуй проспектигача;
  • Чуй проспекти — Ёш Гвардия проспектидан Абдрахманов (эски Совет) кўчасигача;
  • Манас проспекти;
  • Абдрахманов кўчаси — Жибек Жолу проспектидан «Hyatt Regency» меҳмонхонасигача.

Йўлларнинг айни қисмлари 7 мартда эрталабки тўққиздан бошлаб ёпилади. Милиция мазкур икки кунда кучатилган тартибда ишлайди.

Бишкекнинг Патруль милиция бошқармаси пойтахт турғунларини кўрилаётган чораларни тўғри қабул қилиб, олдиндан бошқа йўлларни танлаб олишга чақиради.

Муаллиф: Айдай Эркебаева