МСК: Текебаев судланиб кетгунча президентликка номзодини қўйиши мумкин

599

Марказий сайлов комиссияси қамоққа олинган муҳолифатчи Омурбек Текебаев судланиб, айби бир йўла далиллангунга қадар президентликка номзод қатори рўйхатдан ўтса бўлишини билдирди. Бироқ агарда суд уни гуноҳкор деб топса, Текебаев сайлов олди курашларидан чиқарилади.

Марказий сайлов комиссиясининг вакили Кайрат Осмоналиев Kloop.kgга ҳозир Текебаев “Ата Мекен” партиясидан президентликка номзодини кўрсатиши мумкинлигини айтди.

«Агарда суд Текебаевга жазо чиқариб, ҳукум кучига кирса, ўша вақтдан бошлаб у судланган шахс қатори ҳисобланади ва сайловга қатнаша олмайди », — деди у.

Маматовнинг айтишича, қонун бўйича ҳар бир номзод асосий тўрт талабга жавоб бериши керак.

Қонунга кўра номзод Қирғизистоннинг фуқароси бўлиб, давлат тилини билиб, муддати битмаган суд иши йўқ бўлиб, ўлкада жами 15 йилдан кам яшамаган шахс бўлиши зарур.

Маматов ҳозирча сайловни тайинлаш ҳақида қонун ёки фармон чиқамаганини, уни ўтказишни таҳминий вақтигина маълум эканини билдирди. Унинг айтишича, президентликка номзодларни рўйхатга олиш ҳозирча бошланмаган.

Президент сайлови 2017 йилнинг 19 ноябрида ўтади.

«Ата Мекен» партияси 5 мартда Текебаевнинг номзодини президентликка кўрсатди. Ўзи текебаев МХДКнинг ТИЗОсида “Мегаком”ни сотиш бўйича ишга алоқали қамоқда ўтирибди.

Депутат 26 февралга ўтар кечаси МХДК ходимлари томонидан “Манас” аэропортида қўлга олинган. Ундан бир кун аввал тадбиркор ва Россия давлат думасининг собиқ депутати Леонид Маевскийнинг аризаси бўйича Текебаевга қарши “Коррупция” ва “Товламачилик” моддалари бўйича жиноят иши қўзғалган.

Тадбиркор 2010 йили Текебаевни ўзига у “Мегком” компаниясини бошқаришга ҳуқуқ олиб бериши учун бир миллион доллар берганини айтмоқда.

Муҳолифатчининг тарафдорлари муддатсиз митинг эълон қилиб, 26 февралдан 1 мартгача норозилик акцияларига чиқишди. Улар Текебаевни бўшатиш ва ҳукуматнинг муҳолифатга босим ўтказишини тўхтатишни талаб қилишди.

Жанубда одамлар митингни давом эттириб, Текебаевни бўшатишни хали ҳам талаб қилишмоқда. Улар бир неча бор Бишкек-Ўш  йўлини тўсиб қўйишга харакат қилишган, лекин милиция бунга йўл бермаган.

Муаллиф: Александра Титова