Боласининг олдида қилинган қотиллик: милиция гумондорларни қўлга олди

634

Милиция Бишкекдаги Аламудун-1 кичикр айонида пенсионер аёлни ўлдиришда гумонланган уч кишини қўлга туширди. Аёл ёнида бир яшар набираси бўлган вақтда ўлдирилган.

Аёлни ўлдириш бўйича икки пенсионер — 64 ёшдаги эркак ва 61 ёшдаги аёл киши гумондор бўлиб чиқди. Одам ўлдириш бўйича ёнидан гиёҳванд модда топилган 37 ёшдаги эркак киши ҳам шубҳа туғдирмоқда.

Тергов фарази бўйича, одам ўлдиришнинг мақсади талончилик бўлган  — воқеа бўлган куни халок бўлган аёднинг уйидан йирик миқдордаги пул йўқолган.

Шубҳалиларнинг уйини тинтув вақтида уларда ўқ отувчи қурол  — уч  патрони бўлган «Макаров» тўппончаси, магазини бўлган  «Байкал» травматик тўппончаси ҳамда пневматик тўппонча топилган.

60 ёшдаги пенсионер аёл 22 февралда кундузи, уйда набираси бўлган вақтда ўлдирилган.

«Аёлнинг танасида бошидан пастида ўқ отувчи қуролдан олган жароҳатга ўхшаш излар қолган. Ўша ернинг ўзида “Макраров” тўппончасининг гильзаси топилган», — деб билдиради ИИМнинг матбуот хизмати.

Воқеа ҳақида ҳуқуқ тартибот органларига марҳум аёлнинг мактабдан келган катта набираси билдирган.

Милиция Жиноят кодексининг «Қотиллик» моддаси бўйича жиноят ишини қўзғаган.

Муаллиф: Бексултан Амантур ўғли