«Cлоники» паркининг тақдирини суд ҳал қилади. Ҳозирча у ерга ҳеч нарса қуриш мумкин эмас

547

Суд Бишкек шаҳар прокуратурасининг илтимосномаси бўйича мэрия билан текширув битгунга қадар давлат органларига “Слоники” скверида бино қуришга боғлиқ қандайдир келишим ҳужжатларини имзолашга ва беришга таъқиқ солди.

Бишкек шаҳар прокуратураси текширув юргизиб, “Слоники” жойлашган ер участкаси чиндан ҳам қурилиш ширкатига Бишкек мэриясининг 2005 йилдаги қарори билан ажратиб берилганини аниқлади.

Лекин, прокуратуранинг маълумоти бўйича, қарор ер қонунларини бузиш орқали чиқарилган.

Аниқланишича ер участкаси ваколатли органларнинг рухсатисиз бўлинган. Прокуратура судга мурожаат қилиб, қурувчига берилган рухсат қоғозларини яроқсиз деб топишни сўради.

Суд бу участкани ҳеч нарса қилиш мумкин эмас деб прокуратуранинг илтимосномасини қаноатлантирди. Бошқача айтганда, қурилиш эгаси  «Слоники» турган ерда қурилиш бошлаб ёки хайвонлар хайкалларини бошқа ерга кўчира олмайди.

Суд Бишкекбошархитектурага, Давлат рўйхатга олиш хизматига ва Давлат экотехинспекцияга мазкур участкага алоқадор ҳар қандай ҳужжатларни келишувга ва беришга таъқиқ қўйди.

Бундан ташқари, сквер-паркнинг ҳудудида қурилиш компаниясининг топширмаси билан дарахтларни ноқонуний қирққан «Зеленстрой»нинг ходимларига қарши жиноят иши қўзғалди.

Сквер-паркнинг ҳудудида қурилиш олиб боришга рухсат бериш ёки таъқиқлаш масаласини Бишкек районлараро суди 14 мартда кўриб чиқади.

«Слоники» парк-сквери унинг ёнидаги уйларнинг яшовчилари 2017 йили январда митингга чиққандан кейин жамоатчилик эътиборига тушган.

Айний ва Токтоналиев кўчаларининг кесилишида яшаган бишкекликлар, хайвонларнинг бетон хайкаллари билан безатилган боғчани ҳимоя қилиб чиқишган.

«TS-Group» қурилиш ширкати паркнинг ўрнига кўп қаватли бино қуришни режалаштирган.

Маҳаллий аҳолининг митингларига ОАВ, Бишкек мэрияси ва прокуратура қизиқа бошлаган. Қурилиш эгасига  парк-сквернинг ўрнига қурилиш қилиш таъқиқланган.

Бироқ 15 февралда парк-сквер яқинидаги волейбол майдончасини бузиш ишлари бошланган. Бунга қурилиш компаниясининг рухсат қоғозлари бор бўлиб чиққан.

Муаллиф: Нигина Мамадалиева