Собиқ депутат Баяхуновни 16 миллион сомни ўзлаштириб олишда айблаганларни милиция қидирмоқда

545

ҚСДПнинг собиқ депутати Нурмахаммат Баяхуновни 16 миллион сомни ўзлаштириб олди деб айблаган «Нур-Куч» ногиронлар уюшмасининг уч аъзосига милиция қидирув эълон қилди. Улар унга пулни ижтимоий уй жйо қурилувчи 81 гектар ер учун беришганини айтиб келишган.

Чуй вилоятининг ИИБи «Нур-Куч» ногиронлар уюшмасининг юрисити Лейла Назгул Сейитбекни, унинг турмуш ўртоғи Зальзар Темиралиевни ва уюшманинг аъзоси Намисбек Турсунбаевни изламоқда. Милиция уларни йирик миқдорда товламачилик қилган деб гумонланмоқда.

16 миллион сомнинг ўғирланиши

«Нур-Куч» уюшмасининг аъзолари 2015 йили ноябрнинг охирида Баяхунов улар билан кўп қаватли уй қуриш учун 81 гектар ер бўлиб бериш бўйича шартнома тузганини айтишган. Ўша вақтда у  Ново-Покровка қишлоғининг бошчиси бўлган.

Уларнинг айтишича, амалдор ерни қурилишга трансформациялашга кетган қишлоқ хўжалик ҳаражатларини компенсациялаш учун улардан пул сўраган.

Уюшма аъзоларининг айтишича, улар Баяхуновга пулни2015 йилнинг февралида беришган, амлдор эса ерни бўлиб бериш тўғрисида келишувга қўл қўйиб, квитанция ёзиб берган, муҳр босиб қўл қўйган.

Ўз навбатида депутат пул олганини рад қилиб, ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини  инкор қилган.

Уюшма аъзоларининг атйишича, келишим тузилгандан кейин уюшманинг бошчиси Нурлан Усоновни маҳаллий милиция таъқиб қила бошлаган. Чуй вилоят ИИБнинг бошчилари матбуот йиғини ўтказиб, Усоновни ва  «Нур-Куч»ни товламачилик учун айблашган.

2015 йилнинг май ойида Усоновга қарши жиноят иши қўзғлаган. Унга «Нур-Куч»нинг жабрлангани айтилган аъзолари берган аризалар асос бўлган.

Уюшманинг юристи Лейла Назгүл Сейитбек бу вақтда шикоятларнинг ёлғон эканин  — ариза эгаларининг кўпчилиги уюшмаган аъзо бўлмаганини, қолганларига орган ходимлари босим кўрсатганини айтган.

Жиноят иши

Ўтказиб берилган пулнинг йўлқолгани тўғрисиа 2015 йилнинг декабрида Молия полицияси “Товламачилик” ва “Ҳужжатларни сохталаштириш” моддалари бўйича жиноят ишини қўзғаган. Иштирокчилардан бири Баяхунов бўлган.

Жиноят ишига қарамай, 2016 йилнинг октябрида амалдор ҚСДПнинг номидан депутат бўлиб сайланган. ҚСДП фракциясининг етакчиси Иса Омуркулов ўша вақтда Баяхунов пулни ўзлаштириб олишга ва ер билан бўлган товламачиликка алоқадор эмас деб билдирган.

2016 йилнинг декабри сўнгида ИИБ Баяхунов фигурант бўлган жиноят иши жиноят таркиби йўқлиги боис ёпилганини билдирган.

Уч ойга яқин парламент депутати бўлиб ишлагандан кейин бу йил январда Баяхунов депутатлик хизматидан муддатидан аввал кетди. Ёрдамчиси Баяхунов мандатини ўз ихтиёри билан топширгани тўғрисида ариза ёзганини айтган, лекин бу қарор сабибини айтмаган.

Муаллиф: Метин Жумагулов