Икки ойга қамоққа олинган Омурбек Текебаев билан Дуйшонкул Чотоновнинг тарафдорлари ҳудудларда уларни озодликка чиқариш талаб қилиш норозилик акцияларини давом этишмоқда. Пойтахтда митинг об ҳаво сабабли тўхтатилди, лекин, 6 мартда давом эттирилади.
«Ата Мекен» партиясининг котибияти Kloop.kgга билдиришича, муҳолифатчининг раҳбари депутат Омурбек Текебаев туғилган Жалолобод вилоятининг Акман қишлоғида 100дан ортиқ киши норозилик акциясини давом эттириб, қамоққа олинган сиёсатчини бўшатишни талаб қилишмоқда. Митингчилар Бишкек-Ўш трассасининг бўйида бўз уй тикишган.
Ўш вилоятининг Олайқуу қишлоғида ҳам юз нафарга яқин фуқаро собиқ амалдорни бўшатишни талаб қилиб йиғилди.
«Ата-Мекен» фракциясининг котибиятининг раҳбари Екатерина Урумканова митинглар ҳудудларда тинмай давом этишини билдирди.
Бишкекда муҳолифатнинг митинги об ҳавонинг ноқулайлиги боис тўхтатилган ва 6 мартда қайта бошланади. Норозилик билдирганлар МХДК биносининг ёнида ва Ала-Тоо майдонида йўғилишни режалаштирмоқда.
Муҳолифатнинг митинглари
Текебаевнинг тарафдорларининг митинглари муҳолифатчи 26 февралга ўтар кеча хизмат сафаридан қайтиб келишида “Манас” аэропортида қўлга олингандан кейин бошланган. Чотонов ҳам 26 февралда қўлга олинган.
Бунга бир кун қолганда тадбиркор ва Россиянинг Давлат думасининг собиқ депутати Леонид Маевскийнинг шикояти сабабли Текебаевга қарши “Коррупция” ва “Товламачилик” моддалари бўйича жиноя иши қўзғалган.
Тадбиркор 2010 йили Текебаевнинг ўзига у “Мегаком” компаниясини бошқаришга ваколат олиб бериши учун бир миллион доллар берганини айтмоқда.
Тергов версияси бўйич, Чотонов бу ишда ўртамчи бўлган.
Муҳолифатчи Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетига етказилгандан кейин Текебаевни қўллаганларнинг тинч митингига мингга яқин киши йиғилган.
Муҳолифат Текебаевнинг қамоққа олиниши “сиёсий таъқиб” деб атаб, депутат озод қилинмагунга қадар муддатсиз митинг ўтказишда давом этишини эълон қилган.
Муҳолифатнинг митингларига қарамай, Биринчи май район суди Текебаев ва Чотоновни икки ойга қамоққа олган. Ҳозир муҳолифатчи МХДКнинг ТИЗОсида ўтирибди.
Президент Алмазбек Атамбаев Россиянинг президенти Владимир Путин Қирғизистонга келганда матбуот анжуманида Текебаевнинг иши “сиёсий таъқиб” эмаслигини айтган.
Муаллиф: Сезим Канибекова