Собиқ депутат Садир Жапаров МХДКга гувоҳ қатори сўроққа чақирилди. Депутатлик мандатдан ажратилгандан кейин чет ўлкада юрган Жапаров Қирғизистонга қайтиб келишга ваъда бермоқда.
Чақирувнинг суратини Жапаров “Фэйсбук”даги ўз саҳифасига эълон қилди. Унинг айтишича, чақирув унинг Иссиқкўл вилоятининг Кен Суу қишлоғидаги отасининг уйига келган.
Чақирувда Жапаров суроққа гувоҳ қатори 3 мартда келиши керак экани ёзилган.
“Мен чет ўлкада юрганлигим сабабли, сизнинг чақирувингизга 25 март куни бораман”, — деб ёзади собиқ депутат.
Депутатнинг тармоқда тарқатган қирғизистонликларга мурожаатида Жапаров чет ўлкада қариндошининг касаллиги боис юрганини ҳамда яқин орада қайтиб келишини билдирган.
ОАВнинг маълумоти бўйича, Жапаров ҳозир Кипрда юрибди.
https://www.youtube.com/watch?v=JNESvWGoXKE
2017 йилнинг январида Кипрга муҳолифатчи депутат Омурбек Текебаев борган. Қирғизистонга келгандан кейин сиёсатчи прокуратурага ўз сафари ҳақида маълумот берган. У ўша ердан президент Алмазбек Атамбаевни қариндошларининг даромади тўғрисида маълумот олганини айтган.
Садир Жапаров — ҳукуматни куч билан босиб олиш бўйича айбланган уч муҳолифатчи сиёсатчининг бири.
У Камчибек Ташиев ва Талант Мамитов билан бирга 2012 йилнинг 3 октябрида “Кумтор” олтин конини давлатга олиш учун митинг ўтказишдан кейин 2013 йили депутатлик мандатидан ажратилган.
Ўша куни Камчибек Ташиев ва яна ўнга яқин киши парламент биносининг тўсиғидан сакраб ўтишга харакат қилишган.
Депутатлар ўзлари ҳукмни сиёсий қарор деб аташган, уларнинг адвокатлари ҳукм муҳолифатнинг бу асосий уч вакилини депутатлик мандатидан ажратиш учун чиқарилган деб ҳисоблайди.
Муаллиф: Нуржамал Жанибекова