Молдовалик олигарх Қирғизистонда дьюти-фрини қандай ривожлантирган (ва бу билан қирғиз ҳукуматининг қандай алоқаси бор)

684

Молдованинг уч банкидан 1 миллиард доллар чиқариб кетганликда гумонланган тадбиркор Илан Шор “Манас” аэропортида  «Дуфремол» бож тўламайдиган савдо дўконларини очди. Бунга қирғиз ҳукуматининг қандай алоқаси бор?

Материал Молдованинг RISE Moldova нашрининг журналистлари билан ҳамкорликда тайёрланган.Муаллифлари: Владимир Тхорик (RISE Moldova), Элдияр Арикбаев (Kloop.kg),ёрдам берганлар Азизбек Жаналиев (Журналистика тадқиқотларининг медиа бюроси) ҳамда Максим Жаманов (Radio Orhei).

2014-йили Бишкекнинг “Манас” аэропортида молдовалик тадбиркор Илан Шор оиласининг ширкатига тегишли пошлина (бож)дан озод ҳолдаги дшконларнинг тармоғи очилган. Унинг тадбиркорлик бўйича ҳамкорлари Молдованинг собиқ раҳбари Виорел Мельник ҳамда қирғиз депутати Кубаничбек Тумановнинг қизи бўлган. Дўконларнинг очилишини ўзи қирғиз президентининг молдовалик олигархлар билан алоқалари фонида ўтган.

Молдовалик олигарх Илан Шор.
Молдовалик олигарх Илан Шор.

Молдовада Шор кўплаган коррупция жанжалларининг иштирокчиси қатори таниқли, уларнинг орасида олий даражадаги амалдорларга пора бериш ва Молдованинг уч банкидан 1 миллиард долларни олиб чиқиб кетиш ҳолатлари бўлган. Пора берганини Шор ўз бўйнига олган — 2015 йили у собиқ премьер-министр Влад Филатга зимдан чиқиб, 2010 йилдан 2015 йилга қадар унга 250 миллион доллар берганини ёзган, уларнинг орасида молдовалик  «Дуфремол» фирмасининг эркин фаолияти учун пора бўлган. Бу аризадан кейин Филат тўққиз йилга озодликдан маҳрум қилинган.

***

Молдовани «Дуфремол»ининг тармоқ ширкати бўлган Қирғизистондаги «Дуфремол кей джи» фирмасы ўз лицензиясини 2014 йилнинг 7 мартида олган. У “Манас” аэропортида божсиз савдо дўконларини (дьюти-фри) очишга рухсат бўлган.

«Манас»аэропортидаги «Дуфремол» дьюти-фриси.
«Манас»аэропортидаги «Дуфремол» дьюти-фриси.

Деярлик бир йилдан кейин, 2015 йилнинг 21 февралида компания яна икки лицензияни қўлга киритади. Биринчиси — «Манас»да яна бир дўкон очишга,иккинчиси — Ўш аэропортида дьюти-фри очишга лицензия бўлади.

Бир ойга етмай, 2015 йилнинг 15 мартида Бишкекдан Молдовага маҳфий иш сафари билан Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев йўл олади.У чартер рейс билан Илан Шорнинг авиакомпаниясига тегишли самолёт билан учади.

Молдова пойтахти Кишинёвда Атамбаев маҳаллий олигарх Влад Плахотнюк билан учрашиб, ундан кейин айни самолёт билан Санкт-Петербургга Россиянинг президенти Владимир Путин билан учрашувга жўнайди.

Атамбаевнинг бу яширин иш сафари «RISE Moldova» журналистларининг маълумоти чиққандан кейин Қирғизистондаги жамоатчиликнинг эътиборига тушади. Қирғиз матбуоти Атамбаевнинг Молдовага бориш сабабларини ўрганишни истайди, лекин уларга иш сафарининг молияланиши тўғрисида маълумот беришдан бош тортишган.

Маълумот олиш харкатига жавоб қатори Атамбаевнинг маъмурияти Kloop.kgга бу маълумот маҳфий сир қатори сақланганин ва “хизмат учун фойдаланишгина” дейилган тоифага киришини билдирган.

Атамбаев ўзи 2016 йилнинг хулосалаш матбуот анжуманида иш сафарининг мақсадини “давлат сири” деб, “тирноқ остидан кир қидирмасликка” чақирган.

Президент Алмазбек Атамбаев матбуот анжуманида.
Президент Алмазбек Атамбаев матбуот анжуманида.

Атамбаевнинг Кишинёвга яширин қилган иш сафаридан бир ой ўтгандан кейин, 2015 йилнинг 16 апрелида «Дуфремол кей жи» Қирғизистоннинг Хитой билан чегарадош еридаги “Эркештам” ўтказиш пунктида дўкон очиш учун яна бир лицензия олади.

Қирғизистон божхонасининг сайтида эълон қилинган пошлинасиз савдо дўконларининг реестрига кўра, мазкур лицензия Қирғизистонда дьюти-фри режимида маҳсулот сотишга, айнан бирор фирма учун берилган лицензияларнинг охиргиси бўлган.

Яна бир ойдан кейин, 2015 йилнинг 16 майида, Илан Шорнинг рафиқаси, россиялик қўшиқчи Жасмин Бишкекда Оналар куни муносабати билан уюштирилган концертда чиқиб куйлади. Тадбирнинг уюштирувчилари концерт “Атамбаевнинг қўллови остида” уюштирилаётганини таъкидлаб ўтишган. Қирғизистоннинг ҳукумати ўшанда ҳам тадбирнинг молия булоқларини очиқ ойдин кўрсатишдан бош тортишган.

Jasmin-1

Ўша вақтдаёқ Вақтли ҳукуматнинг аввалги аппарат етакчиси Эдил Байсалов президентни танқид қилиб, уни молдовалик олигарх билан алоқаси бор деган шубҳасини ёзиб чиққан.

«Нима учундир концертнинг асосий юлдузи айнан Илон Шорнинг аёли Жасмин бўлиб чиқди. Мен ҳатто эстрада юлдузлари Шорнинг ER-KKL номеридаги борти бўлган "Embraer" самолёти билан келишса ҳам хайрон бўлмайман », — деб ёзган Байсалов.