Қирғизистон ҳақида қисқа метражли фильм «National Geographic» танловида ғолиб бўлди

557

Италиялик блоггер Сара Иззи билан тасвирчи Тимур Тугалев Британияинг «National Geographic» ташкилотининг танловини “Қирғизистонда йўқолганлар” номли қисқа метражли фильми билан ютиб олишди. Уларнинг фильми Қирғизистондаги Сон-Кўлнинг, Иссиқ –Кўлнинг ҳамда Орто-Токой сув омборининг манзарасини акс эттиради.

Қирғизистон гўзаллиги ҳақидаги икки дақиқалик ролик Британиянинг «National Geographic Traveller» сурат танловининг “видео” категориясида ғолиб чиқди.

«Қўлловинглар учун катта раҳмат! Ишонолмай турибмиз! Биз ғолиб бўлдик!”  — деб ёзди «Фэйсбук»даги саҳифасида тасвирчи Тимур Тугалаев.

Саёҳатчи Саранинг айтишича, Тимур иккиси бир ҳафта ичи Сўнг-Кўлни, Иссиқ-Кўлни ва Ўрта-Тўқай сув омборини тасвирга олишган. Кейин уч ҳафта мобайнида роликлар монтажланган.

«Қирғизистонга саёҳатга бориш ғояси тасодифан чиққан, бироқ бу ўлка мен борган ерларнинг энг яхшиси бўлди. Қирғизистон  — ҳозирча оммавий саёҳат билан бузилмаган эртак каби республика», — деб ҳисоблайди Сара Иззи.

Роликка асосан Сэм Хипвеллнинг Жанубий –Шарқий Осиё (Мьянма, Тайланд, Вьетнам ва Камбоджа) аҳолиси тўғрисидаги қисқа метражли фильми билан Борнеонинг табиати ва хайвонот олами тўғрисидаги Мэтт Жарвиснинг видеолари рақобатчи бўлган.

Сэм Хипвеллнинг фильми

http://

Мэтт Жарвиснинг фильми

«Қирғизистонда йўқолганлар» номли видеони блоггер ва саёҳатчи Сара Иззи ўзининг  «Йўқолган авокадо» («The lost Avocado») маълумот порталида 5 октябрда жойлаштирган. Қисқа метражли фильм 4К-форматда тасвирчи Тимур Тугалев тарафидан тасвирга олинган.

Шунингдек видео фильмни ўз сайтида Россиянинг  «National Geographic» ташкилоти ҳам жойлаштирган эди.

Ўзининг  «Йўқолган авокадо» номли блогида Сара Иззи «Lost in» деган умумий ном билан турли давлатлардаги саёҳати тўғрисида қисқа метражли фильмларни жойлаштиради.

Қирғизистон тўғрисидаги қисқа метражли фильм бу сериядаги 11-асар бўлган. Сара Иззининг блоги учун видеороликларнинг барини режиссёр ва тасвирчи Тимур Тугалев ишлайди.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова