Соғлиқни сақлаш минстрлиги: Илим Карипбековнинг соғлиғи яхшиланиб бормоқда

603

ЖТРКнинг етакчиси Илим Карипбеков ҳушига келиб, сўзлай бошлади. Карипбеков 1 мартга ўтар кечаси йўл ҳалокатига учраган. У кўп қон йўқотиб, атайин комага киргизилган, лекин кейин ҳушига келди. Ҳозир унга донорлардан қон керак.

Соғлиқни сақлаш минстрлигининг матбуот хизмати маслаҳатчиси  Елена Баялинова Карипбеков ҳушига келиб, сўзлай бошлаганини хабар қилди.

«Шифокорлар унга ортиқча савол бериб безовта қилгани йўқ. Палатага яқин қариндошларигина киргизилди. Бошқа бировларни, жумладан ОАВ вакилларининг кириши таъқиқланган», — деб ёзди у.

Бишкек травматология ва ортопедия илмий-тадқиқот марказининг директори Сабирбек Жумабековнинг айтишича, ҳозирча Карипбековга қўшимча операция талаб қилинмайди. Шифокорлар унинг аҳволини назорат қилиб туришади.

Карипбековга донорлордан қон керак, қонни 2 мартда 8.00дан 15.00га қадар Бишкекдаги қон топшириш марказида Тинчлик проспекти, 60 манзили бўйича топшириш мумкин, телефонлари: (0312) 54-19-13, (0312) 56-10-74.

Илим Карипбековнинг автомобили. Сурат: Заноза
Илим Карипбековнинг автомобили. Сурат: Заноза

Карипбеков дуч келган йўл ҳалокатини милиция ўрганиб чиқмоқда. Йўл халокати Аали Токомбаев кўчасида Бишкекнинг жанубида бўлган.

Милициянинг маълумоти бўйича Карипбеков автомобилда ёлғиз бўлган. У шарқий томонга кетаётган бўлган, лекин,  «Сенатор» кафесининг ёнида тўсиқдан ошиб ўтиб симёғочни уриб олган.

Илим Карипбековнинг автомобили. Сурат: Заноза
Илим Карипбековнинг автомобили. Сурат: Заноза

Йўл халокати бўйича билдирув тез ёрдам станциясига 03:12да келиб тушган. Тез ёрдам автомобили йўл халокати юз берган ерга 12 дақиқада етиб борган. ЖТРКнинг раҳбари йўл халокатидан кейин қонни кўп йўқотиб, геморрагик шок вазиятида бўлган.

Йўл халокатидан кейин унинг юраги тўхтаб қолган, бироқ шифокорлар уни тирилтириб олишга эришди.

«У жуда оғир жароҳатларни олган экан, касалхонага бораётганда юраги тўхтаб қолган, тиббий тез ёрдам бригадаси барча зарур бўлган ишларни олиб боришган. Улар уни ростмана ўлимдан қайтариб олишди», — деди Соғлиқни сақлаш минстрлигининг саломатлик бўйича маслаҳатчиси Елена Баялинова.

Соғлиқни сақлаш минстрлигининг маълумоти бўйича, йўл халокати бўлган вақтда Илим Карипбеков соғ бўлган.

Муаллиф: Анна Капушенко