Туркия элчиси: Атамбаевнинг қулаган “Боинг”даги юк билан алоқаси ҳақидаги ҳужжат  — «сохта»

701

МХДК «Манас» аэропртининг ёнида 16 январда қулаган самолётнинг юкига президент Алмазбек Атамбаевнинг алоқаси борлиги тўғрисидаги “Ата Мекен” партияси юристининг билдирувини “умуман ақлга ёт гап” деб атади. Туркиянинг элчиси Қирғизистоннинг ташқи ишлар минстри билан бўлган учрашувда “Ата Мекен”нинг юристлари кўрсатган ҳужжатнинг “сохта” эканини айтди.

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетини матбуот хизматининг маълумоти бўйича, Текебаев ва унинг юки у “Манас” аэропортида 26 февралда қўлга олинаётганда тинтилмаган. Махсус хизматдагилар буни аэропортидаги видео камералардан кўриш мумкинлигини айтишди.

«Агарда МХДК қайсидир “ҳужжатни” олишни истаса, терговчилар Текебаевнинг ўзини ва унинг юкини тинтув қилар эди», — деб айтилади идоранинг баёнотида.

Матбуот хизмати Текебаев МХДКга етказилиши билан уни аёли билан учраштириб, у турмуш ўртоғига барча шахсий буюмларини ўтказиб берганини билдирди.

Идора  «Ата Мекен» партияси юристларининг билдирувини “терговни чалғитиш” ва “терговга босим ўтказиш” ҳаракати деб атади.

ТИМнинг етакчиси Эрлан Абдилдаев. Сурат: Қирғизистон президентининг сайти
ТИМнинг етакчиси Эрлан Абдилдаев. Сурат: Қирғизистон президентининг сайти

Ташқи ишлар минстри Эрлан Абдилдаев 1 мартда Туркиянинг Қирғизистондаги элчиси Метин Килич билан учрашиб, Токтакуновага Туркиянинг махсус хизматлари бериши мумкин бўлган ҳужжатлар тўғрисида фикрини билдиришни сўради.

«Бу  соҳта, “фейк”, бўлмаган нарса. Туркиянинг махсус хизматлари бу шаклда ишламайди, қолаверса ўз логотиплари бўлган ҳужжатларни ҳеч кимга бермайди», — деган турк элчисининг сўзидан Ташқи ишлар минстрлининг матбуот хизмати парча келтиради.

Элчи шунингдек кимдир Туркияни Қирғизистон ҳукумати билан муҳолифатнинг ўртасидаги текширувга аралаштиргиси келиши мумкин эканини қўшимча қилди.

Президент аппаратининг матбуот хизмати раҳбари Алмаз Усонов Токтакунованинг баёнотини “сохта маълумот” деб атади. Унинг фикрича, “Ата Мекен” партиясининг юристлари терговга босим кўрсатишга уринишмоқда.

Текебаевнинг юристлари кўрсатган ҳужжатлар
Текебаевнинг юристлари кўрсатган ҳужжатлар

«Ата Мекен» партиясининг юристи Таалайгул Токтакунова 1 мартдаги матбуот йиғинида Туркиянинг махсус хизматларидан олингани айтилган қоғозни журналистларга кўрсатган.

Унинг айтишича, ҳужжатда “Манас” аэропортининг ёнидаги қишлоққа кулаб тушган   «Боинг-747» даги юк президент Алмазбек Атамбаевна ва унинг рафиқасига тегишли экани айтилади. Ўша воқеада 39 киши ҳалок бўлган.

Токтакунованинг билдирувига кўра, Текебаев айнан шу қоғоз сабабли қўлга олинган. Чунки у охирги ойларда самолётнинг қулашини қаттиқ текшириб,  унинг эагаларини топиш бўйича шуғулланган.

Юристнинг таъкидлашича, Текебаев далилларни парламентга кўрсатишга харкат қилган, лекин кутилмаганда қўлга олиниши ортидан бунга эришолмай қолган.

Махсус хизматлар Текебаевни 26 февраль куни эрта тонгда “Манас” аэропортида “Товламачилик” ва “Коррупция” иши бўйича қўлга олиб, жиноий иш қўзғаган.

Муҳолифатчи 2010 йилнинг революциясидан кейин россиялик тадбиркор Леонид Маевскийдан «Мегаком» алоқа операторини бошқаришга йўл бериш учун бир миллион доллар олганликда шубҳаланилмоқда.

Муаллиф: Александра Титова