Қишки Осиё ўйинлари: Қирғизистон терма жамоаси хоккей турнирининг финалига чиқди

690

Гуруҳ босқичининг учинчи ўйинида Қирғизистоннинг хоккей бўйича терма жамоаси Қатарни мағлуб қилиб, турнир финалига чиқди, энди у Туркманистоннинг терма жамоаси билан учрашади.

Гуруҳ босқичининг Қатарга қарши ўйинида Қирғизистон  7:2 ҳисобида ғолиб бўлди.

Биринчи мавсумда қирғизистонликлар икки шайба киритди. Иккисини ҳам Олег Колодий ўз ҳисобига ёзган.

Иккинчи ярим дақиқалик ўйинда миллий терма жамоаси яна тўрт шайба киритди, бу сафар Нуржан Ибраимов, Владимир Ничипуренко, Антон Кудашев ва Уран Турсунбеков фарқланди.

Якунловчи мавсумда Қатар терма жамоасининг дарвозасига еттинчи шайбани Уран Турсунбеков киритди. Учрашув охирида Қатар жамоаси икки шайба киритишга улгириб, ўйин 7:2 ҳисобида тугади.

Осиё ўйинларидаги ўзининг биринчи учрашувини Қирғизистон терма жамоаси Қувайтга қарши ўйнаб, уни 5:0 ҳисобида ютган. Шундан сўнг Филиппинга қарши қизиқарли ўйин бўлиб, ҳисоб 10:5 бўлди.

Қирғизистон 22-февралда Бахрайннинг терма жамоасига қарши ўйнаши керак эди, бироқ қандайдир сабаблар билан рақиблар ўйинга кеолмаган.

Қирғизистон терма жамоаси Филиппинга қарши ўйинда.
Қирғизистон терма жамоаси Филиппинга қарши ўйинда.

Қирғизистон учун охирги рақиб Қатар бўлди. А гуруҳида кетма-кет уч ғалабага эришиб, миллий терма жамоа иккинчи дивизион турнирининг финалига чиқди, унда В гуруҳининг ғолибини Туркманистон  билан учрашув кутмоқда.

Умумий дивизионда 10 жамоа бор, улар икки гуруҳга бўлинган. Ҳар бир гуруҳнинг ғолиблари ўзаро олтин ва кумуш медаль учун ўйнашади, иккинчи ўрин олганлари бронза медаль учун курашади.

Қирғизистон билан Тукрманистон терма жамоалари орасидаги қишки Осиё ўйинлари хоккей турнирининг олтин медали учун ўйин 26-февралда ўтади.

Саппородоги (Япония) қишки Осиё ўйинлари 18-февралда бошланиб, 26-февралгача давом этади. Қирғизистондан бу ўйинларга спортнинг тўрт тури бўйича 32 спортчи иштирок этмоқда.

Муаллиф: Каминат Имирханова