Ҳукумат "Азия микс" жамоасини 300 минг сом билан тақдирлади

650

Ҳукумат Қирғизистондаги қувноқлар ва зукколар клубининг (ҚВЗ) ривожланишини қўллаб, «Азия Микс» жамоасига 300 минг сом ажратиб берди. «Азия Микс» ҚВЗнинг Олий лигасида ғолиб бўлган биринчи марказий осиёлик жамоа бўлиб ҳисобланади.

Ҳукумат аппаратининг етакчиси Акилбек Осмоналиевнинг сўзларига кўра, «Азия Микс»нинг ғалабаси «юз минглаган болаларга» намуна бўлган.

«Сизларнинг ҳаракатингиз, ўзгача зукколигингиз натижасида кўп ҳамюртларимизнинг ниятлари амалга ошди. Сизлар ҚВЗнинг олий лигасида муносиб ўйнаб, уни мағлуб қилдингиз ва 2016-йилнинг чемпиони бўлдингиз», — деган Акилбек Осмоналиев.

«Азия Микс» жамоаси 2016-йил декабрининг охирида Элдияр Кененсаровнинг раҳбарлигида ҚВЗ Олий лигасининг 30-мавсуми финал ўйинида ғолиб бўлган.

Бу ҚВЗнинг олий лигаси совринига эга бўлган Қирғизистоннинг биринчи жамоаси. Шунингдек, бу сўнги ўйн йилда Олий лигада ғолибликни қўлга киритган чет ўлкалик чемпион жамоа.

Мукофот қатори «Азия Микс» ҚВЗдан 700 минг рубль олган.
Мукофот қатори «Азия Микс» ҚВЗдан 700 минг рубль олган.

«Азия Микс» 2009-йили жамоанинг капитани Элдияр Кененсаровнинг ташаббуси билан тузилган. Шоуменнинг ўзи Қувноқлар ва зукколар клубида карьерасини 2004-йили бошлаб, Марказий Осиё миқёсида «Осиё овози» терма жамоаси ва Қирғизистон-Россия славян университетининг жамоаси учун чиқиб келган.

Жамоанинг Қирғизистондан четдаги муваффақиятли намойиши 2011-йили Сочида бўлган.

2012-йили «Азия Микс» ШТК финалининг ⅛ қисмида ғолиб бўлиб, бироқ унча муваффақиятли тугамаган бу ҳаракат жамоани ўйлантириб, ўйин усулини умуман ўзгартиришга туртки бўлган.

2013 ва 2014-йиллари жамоа ярим финалга етмаган. Бироқ 2015-йил жамоа оз қолганда ярим финалдан чиқиб, Доғистон жамоасига мағлуб бўлган.

2016-йилнинг 24-декабрида «Азия Микс» ҚВЗнинг Олий лигаси чемпиони бўлган.

Муаллиф: Александра Титова