«Бирга саратонга қарши» жамғармасининг раҳбари табиб Хашим Зайналиевнинг қўл остида даволанаётган яна бир беморнинг вафот этганини айтиб чиқди. Соғлиқни сақлаш министрлиги табибнинг клиникасини ёпиш бўйича қарорга таъсир эта олмаслигини билдирмоқда. Милиция эса яна текширишни олиб бориб, иш ҳозирча судга ўтказилмади.
Соғлиқни сақлаш министрлиги (ССМ) Зайналиевнинг иши бўйича барча материалларни Биринчи май район судига ўтказиб берди. Министрлик табибнинг 2016-йилнинг октябридан буёғидаги «ноқонуний даволаши» билан курашмоқда. Унда Зайналиев бир бемор аёлнинг кўкрак безини наркозсиз олгани сабабли вафот этиб, табибга нисбатан жиноий иш қўзғалган.
Бироқ қўзғалган ишга ва ССМ томонидан олиб борилган тушунтириш ишларига қарамай, табиб ҳамон ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Бемор вафот этди
«Бирга саратонга қарши» жамғармасининг раҳбари Гүлмира Абдразакова 2016-йилнинг декабридан бери Зайналиевнинг қўл остида даволанаётган аёлга ёрдам берганини айтди. Абдразакованинг сўзи бўйича бу аёл табибга кўкрак саратони билан мурожаат қилган.
Табиб бемор аёлнинг кўкрагига игна сайгани сабабли унда шиш пайдо бўла бошлаган.
«У онкологияга келган вақтда кимёвий йўл билан даволаши айтилган. У қўрқиб Зайналиевга борган. У эса кўкрагига игна сайиб, бу детонация берди шекилли, сабаби унинг кўкраги катталаша бошлади. Кейин барчаси қўлига ўтиб, яра чиқа бошлади. Оғрик кучайган», — деди жамғарма раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, бемор аёл соғая олмай, янги йилдан бир ҳафтадан кейин вафот этган.
«Агар ёрдам бера олмаслигини билса, нима учун ундан пул олди? Мен бу аёлни онкологияда маммологга олиб бориб, уни кўрганда қўрқиб кетди. Унинг қўли шишиб кетибди, кўкраги жуда аянчли аҳволда эди. У ўзини ёмон ҳис қилиб, юролмай қолиб, қўлини ҳам ушлатмаган. Маммолог кўриб, даволаш фойдасиз эканлигини тушунган», — деди Абдразакова.
Зайналиевнинг қўл остида даволанаётган Бейшенбек Бекешовнинг таъкидлашича, табибнинг клиникасида ҳеч ким вафот этмаган.
Унинг фикрича, вафот этган аёлнинг ўлимига кимётерапиядан ўтган онкологик касалхона айбдор. Бекешов онкологияни беморларнинг пулини «ўғирлаган» «мафия» деб атади.
«Онкологлар аёлни Хашим ўлдирди деб айтишмоқда. Ҳақиқатдан ҳам уларнинг ўзлари ўлдириб, бизни ўлдирди деб айтишмоқда. Уни ўлаётганини билиб туриб, онкомафиялар одамларнинг ҳеч нарсасини қолдирмай ўғирлашмоқда. Биргина кимётерапия 50 минг сом туради. Уларнинг бизнеси юришмай, шу сабабли буларнинг барчасини улар уюштиришяпти», — деб ҳисоблайди Бекешов.
Шу билан бирга ССМ текширув ишларини олиб бориб аниқлашича, 2016-йилнинг июнидан сентябрь ойларигача Зайналиев тахминан 1 миллион сом (тахминан 15 000 доллар) ишлаб топган.
Клиникани ёпа олмаяпти
ССМнинг тиббий хизматларни лицензиялаш бўлимининг раҳбари Бурул Арзикулованинг сўзларига кўра, министрликнинг мурожаатига қарамай, милиция табибнинг клиникасини ёполмаяпди.
«Бу маҳкамани ёпиш бизнинг жавобгарлигимизга кирмайди, ҳуқуқ тартибот органлари ҳам буни бажара олмайди. Бундай маҳкамаларни ёпиш биргина суд қарори билан амалга ошади, бироқ бу иш судга етмаяпти, сабаби жабрланган томон аризаларни қайтариб олмоқда», — деб хабар қилди Арзикулова.
Ишни тезлатиш учун у ССМ алоҳида хизмат текширувни олиб борганини таъкидлаб ўтди.
«Биз хизмат текширувнини олиб бориб, жараённи тезлаштириш учун барча материалларни ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига ўтказиб бердик», — деди Арзикулова.
Бишкек ШИИБ матбуот котиби Олжобай Казабаевнинг Kloop.kgга билдиришича, иш судга ўтказиб берилмади. Текширув ишлари ҳамон бормоқда.
«Тергов ишлари бормоқда. Яқин орада битириб судга ўтказиб берамиз», — деди Казабаев.
Зайналиевнинг фаолияти жамоатчиликка 2016 йилнинг сентябрида маълум бўлган. Унга қарши «ноқонуний даволаш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғалган.
Бу вақтгача унинг клиникасида кўкрак бези ўсмаси билан оғриган бемор аёллардан бири вафот этган. Табиб унинг кўкрагини наркозсиз кесиб олишга ҳаракат қилиб, ундан кейин етиб келган «тез ёрдам» аёлнинг ўлимини тасдиқлаган.
Зайналиевнинг ўзи аёлнинг қариндошлари унинг кўкрагини кесиб олишни илтимос қилишганини, у бунга бир қанча вақтдан кейин рози бўлганини айтган.
Соғлиқни сақлаш министрлиги милиция билан бирга ноябрнинг охирида табибнинг клиникасини ёпишга ҳаракат қилган, бироқ унинг қўл остида даволанаётган 16 кишининг барчаси миллий онкология марказига ўтишдан бош тортишган.
Табиб даволашнинг «ўзгача» усуллари билан маълум. Зайналиев ўт-ўланлардан фойдаланиб, онкологик касаллиги бор аёлларнинг жатынына игна саяди.
Зайналиев ижарага олиб «даволаш» учун фойдаланаётган бинонинг эгаси шартнома муддати битганини айтган. Табиб 2017 йилнинг 1 январидан клиника ёпилишини билдирган.
Бироқ кейинчалик у янги бинога кўчиб, фаолиятини давом эттирмоқда.
Муаллифлар: Айзада Акилбекова, Нуржамал Жанибекова