Соғлиқни сақлаш министрлиги табиб Зайналиевга қарши судга даъво аризасини берди

669

Соғлиқни сақлаш министрлиги табиб Хашим Зайналиев одамларни лицензиясиз даволагани учун судга унга қарши даъво аризасини берди.

Соғлиқни сақлаш министрлиги Зайналиев бўйича ишни барча материалларини Биринчи май район судига ўтказиб берди.

Олдин маҳкама ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига мурожаат қилган, шунингдек мустақил хизмат текширувини олиб борган.

«Сизлардан табиб Зайналиевни жавобгарликка тортишни ва унинг маҳкамасини Қирғизи Республикасининг қонунлари асосида ёпишни илтимос қиламиз», — деб айтилади мурожаатда.

Хашим Зайналиевга қарши жиноий иш 2016-йилнинг октябрида «ноқонуний даволаш» факти бўйича қўзғалган.

Бу вақтгача унинг клиникасида кўкрак бези ўсмаси билан оғриган бемор аёлларнинг бири вафот этган. Табиб унинг кўкрагини наркозсиз кесиб олишга ҳаракат қилиб, шундан кейин етиб келган тез ёрдамаёлнинг ўлимини рўйхатдан ўтказган.

Зайналиевнинг ўзи аёлнинг қариндошлари унинг кўкрагини кесиб ташлашни илтимос қилишган, у бунга бир қанча вақтдан кейин рози бўлганини айтган.

Соғлиқни сақлаш министрлиги милиция билан бирга ноябрнинг охирида табибнинг клиникасини ёпишга ҳаракат қилган, бироқ у ҳозирда унинг қўлида даволанаётган 16 кишининг барчаси Миллий онкологик марказига ўтишдан бош тортишган.

Табиб даъволашнинг «ўзгача» усуллари билан маълум. Зайналиев ўт-ўланлардан фойдаланиб, онкологик касаллиги бор аёлларнинг қинига игна сайган.

Шунга қарамасдан унинг қўлида даволанаётганлар президент билан депутатларга мурожаат қилиб, табибнинг клиникасини ёпмасликни сўранишган. Табиб даволаш билан айни пайтгача шуғулланиб келади.

Муаллиф: Нуржмал Жанибекова