Арслонбобни тинч қўйинг: Қирғизистоннинг энг машҳур ўрмонига нима бўлади?

1265

Қирғизистонда ўрмонлар ўлканинг олти фоиздан кам майдонни эгаллайди. Яқинги юз йилда ўрмонларнинг майдони бундан ҳам камайиши мумкин. Бунинг сабаблари — одам боласининг ҳаракатлари ва ер юзидаги иқлимнинг ўзгариши.

Материалнинг асл нусхаси Ливень. Living Asia сайтида эълон қилинган

Қирғизистон ўрмонлари оз ўлкалар қаторига кирса ҳам икки миллионга яқин одам — аҳолининг учдан бири — ўрмонлар ёнида яшайди.

Қирғизистонда арча ва қарағай ўрмонлари кўп — улар ўлкадаги дарахтларнинг ярмини ташкил қилади. Ёнғоқзорлар эса ўн фоиздан ошмайди. Қирғизистоннинг ўрмонлари кўп ҳудуди бўлган вилояти Жалолободда Марказий Осиё бўйича маълум ёнғоқзорлари, Арслонбоб қўриқхонаси жойлашган. Бу ёнғоқзорлар ўлканинг «сайёҳлик жойлари»дан бирига айланган.

http://

!function(e,t,n,s){var i="InfogramEmbeds",o=e.getElementsByTagName(t),d=o[0],a=/^http:/.test(e.location)?"http:":"https:";if(/^\/{2}/.test(s)&&(s=a+s),window[i]&&window[i].initialized)window[i].process&&window[i].process();else if(!e.getElementById(n)){var r=e.createElement(t);r.async=1,r.id=n,r.src=s,d.parentNode.insertBefore(r,d)}}(document,"script","infogram-async","//e.infogr.am/js/dist/embed-loader-min.js");

Арслонбобга боғлиқ кўп афсоналар бор. Минг йилдан бери қуюқ ёнғоқзорда яшаган Фарғона водийсининг яшовчилари ҳам бу ерни ёнғоқлар макони деб билишади.

Арслонбоб қўриқхонаси 608,5 минг гектарни эгаллаган кўп йиллик ёнғоқ боғлари билан маълум. Унда арча ва бута туркумидаги дарахтларнинг 120дан ортиқ тури ўсади. Уларнинг тахминан 40 тури — ўрмонни ташкил қилган дарахтлар. Бундай ўрмонлар давлат томонидан қўриқланади.

Харитада Арслонбоб ўрмони.
Харитада Арслонбоб ўрмони.

Арслонбобда олча, писта, ёнғоч ўсади. Яқин қишлоқларнинг яшовчилари ўрмон ҳисобидан кун кечиришади. Ёнғоқ териш ва ишлатиш — улар учун пул топишнинг саноқли йўлларидан бири.

Ёнғоқни қайта ишлатувчи заводларнинг бирида ишловчи Зинат Мамасалиева «Turmush» нашрига ва Жалолобод вилоятининг Бозор-Қўрғон районида шундай ўн ишлаб чиқариш жойи бор эканлигини айтди. Уларнинг бирида ўртача 20-30 киши ишлайди. Меҳнат ҳаққи бир кунга 500 сомдан 700 сомни ташкил қилади (мақола ёзилаётган вақтдаги курс бўйича 7-10 доллар).

Элнинг яхши яшаши ўрмонларни сақлаб қолинишига боғлиқ. Ўрмонлар эса одамлар фойдаланганлиги сабабли ва ер юзидаги об-ҳаво ўзгариши сабабли йўқ бўлиб кетиши мумкин.

Қирғизистондаги ўрмонларнинг майдони.
Қирғизистондаги ўрмонларнинг майдони.

Икки марта кам. Иссиқлик қоплагач  ёнғоқ ўрмонлари нима бўлади?

БМТнинг ривожлантириш дастурининг маълумотига кўра, Қирғизистонда XXI аср охирида ҳарорат тўрт даража кўтарилиши мумкин. Бу ўзгариш атроф-муҳитга ва одамларнинг соғлигига катта таъсир кўрсатиши мумкин. Айрим ўсимликлар билан жониворлар яшаш жойини ўзгартириши ва умуман йўқ бўлиб кетиш эҳтимоли бор. Ҳарорат бир даражага ўзгарганда ҳам ўрмонлар учун об-ҳаво шартлари тўғри келмай қолади.

Табиатда ўрмонларнинг тарқалиш майдони кўп ҳолларда, айниқса об-ҳавога боғлиқ. Уларга йиллик ҳарорат ва бир йиллик ёғингарчилик миқдори киради. Бу сабаблар тўғри айкалышса ўрмон экосистемаси яшаб кетиши мумкин. Бироқ мана шу шартларнинг бири ўзгарса, ўрмонларнинг майдони ҳам ўзгаради.

«Ўрмон экосистемасини моделлаштириш ҳавонинг йиллик ўртача ҳарорати кўтарилса ва ўрмонларни сақлаб қолиб, қайта ўстириб турмаса уларнинг майдони камайиб кетишини кўрсатиб туради», — Максим Куликов, ҚР УИАнинг Биология ва тупроқшунослик институтининг аспиранти.
«Ўрмон экосистемасини моделлаштириш ҳавонинг йиллик ўртача ҳарорати кўтарилса ва ўрмонларни сақлаб қолиб, қайта ўстириб турмаса уларнинг майдони камайиб кетишини кўрсатиб туради», — Максим Куликов, ҚР УИАнинг Биология ва тупроқшунослик институтининг аспиранти.

Ҳарорат кўтарилганда Қирғизистон жанубидаги ўрмонларнинг майдони қандай ўзгаришини қараб кўрайлик.

les-arslanbob-sejchas

les-arslanbob-sejchas-2

les-arslanbob-sejchas-3

Ёнғоқ ўрмонлари учун қулай келадиган об-ҳаво шартларини аниқлаш учун «Global Forest Change» ресурсидан уларнинг Қирғизистонда тарқалиш харитаси олинган.

Унга йиллик ўртача ёғингарчиликнинг, ўртача йиллик ҳароратни ва денгиз сатҳидан баландликдаги хариталарни қўйиб кўришди — бу тепаликларнинг комбинацияси ёнғоқ ўрмонлари яшай оладиган энг қулай шартларни кўрсата олиши эҳтимол.

Ўртача йиллик ҳароратни 1-4 даражага кўтарганда табиат шартларининг ўзгариши ўрмон майдонини қайдай ўзгаришини кўрса бўлади. Ҳарорат бир даражага кўтарилса, текширилаётган районда ўрмонларнинг майдони икки марта — 10 233 квадрат метрдан 4 962 квадрат метргача камайиши мумкин эканлиги харитада кўриниб туради.

Уч марта кам ўрмон

Қирғизистоннинг ёнғоқ ўрмонлари асосан аҳоли зич жойлашган Жалолобод ва Ўш вилоятларида бўлганлиги сабабли уларга инсон фактори кучли таъсир қилади.

«Участкаларнинг барчаси бўлинган, тўсилган, ижарага берилган, ўт-ўланлар чопилиб, ҳайвонлар қўйиб юборилган. Ҳайвонлар уруғларнинг барчасини тепалаб, ўт-ўланлар чопилганда янги чиққанлари ҳам чопилмоқда. Шу сабабли янгиланиш йўқ», — Георгий Лазьков, ҚР УИАнинг Биология ва тупроқшунослик институтини бошқарувчи илмий ходим.
«Участкаларнинг барчаси бўлинган, тўсилган, ижарага берилган, ўт-ўланлар чопилиб, ҳайвонлар қўйиб юборилган. Ҳайвонлар уруғларнинг барчасини тепалаб, ўт-ўланлар чопилганда янги чиққанлари ҳам чопилмоқда. Шу сабабли янгиланиш йўқ», — Георгий Лазьков, ҚР УИАнинг Биология ва тупроқшунослик институтини бошқарувчи илмий ходим.

Ўрмон браконьерлар сабабли ҳам жабрланмоқда. Маҳаллий аҳоли ёнғоқ дарахтларига тегмайди, сабаби ундан даромад олади, бироқ бошқа дарахтларни ўтин учун кесиб олади. Шу сабабли бор-бора қўриқхонада ёнғоқ дарахтларигина қолмоқда.

«Ўрмонни янгилаш бўйича иш олиб боришнинг зарурати йўқ, — деб ҳисоблайди Лазьков. — Фақатгина ўт-ўланларни чопмай, ёнғоқнинг барчасини териб олмай, айримларини қолдириб қўйиш керак, қолганини табиатнинг ўзи битиради. Фақатгина ўрмонни ўз ҳолига қўйиш керак».

Эколог Эмил Шукуров оптимист маънода эмас. Унинг фикрича, Арслонбобни ўз ҳолига қўйишнинг ўзи етарли эмас.

«Арслонбобдаги ўрмон ўзини-ўзи янгилай олмайди. Бу анча қийин масала, сабаби бу ерда олдин хўалик ишларини чеклаб қўйиш етарли эди, бироқ ҳозир буни ўзи етарли эмас. Бизнинг ёнғоқзорларимиз бундан кейинги турмушимизнинг рамзи бўлиб қолди», — деб ҳисоблайди у.

Одамларнинг ўрмонларга кўрсатган таъсири Қирғизистонда сўнги йилларда кўпайди — натижада ўрмон майдонлари 1930-йилларга нисбатан деярли уч марта камайиб кетди.