ШИИБ милиция ходимлари "Жал артис"нинг қоравулини калтаклаганини инкор қилмоқда

728

Бишкек ШИИБ ўзларини милиция қатори таништириб, «Жал-Артис» турар-жой комплексида назоратлчини калтаклаган йигитлар ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига тегишли эмаслигини айтмоқда.

«Жал-Артис» комплексининг турғунлари милицияга мурожаат қилиб, уларнинг уйини кузатувчисини номаълум кишилар томонидан калтаклаб кетишганини билдиришган.

Турғунлардан бирининг сўзича, улар ўзларини милиция ходими қатори таништириб, гувоҳномасини кўрсатганлиги сабабли назоратчи уларни киритган.

«Улар 17-қаватга кўтарилиб, чет ўлкалик фуқаронинг хонасига киришга ҳаракат қилишди», — деди у.

Яшовчиларнинг сўзларига кўра, келганлар чет ўлкалик фуқаронинг уйига киришга ҳаракат қилишган.

ШИИБнинг матбуот котиби Олжобай Казабаев Kloop.kgга воқеа бўлган жойда милиция ходимлари бўлмаганини билдирди.

Унинг айтишича, назоратчига ва ўша яшовчининг уйига кирганлар ўз қўшнисининг «шовқинли» яшашидан ғазабланган шу уйнинг яшовчилари бўлган.

«Улар қўшни экан. Бири туни билан шовқин солгани учун, улар нима учун ярим тунда тўполон қилганини текширгани боришибди. Бу қўшниларнинг орасида келишмовчилик бўлган», — деди Казабаев.

Казабаев «Бебошлик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғалиб, бир киши қўлга олинганини айтди. Милиция тергов олиб бориб, уйга кирганларнинг қолганларини қидиришмоқда.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова