Қирғизистондаги Россия элчихонасининг автомашинасининг йўл транспорт ҳалокати. Энг муҳими

831

Россиянинг Қирғизистондаги элчихонасининг автомашинаси инсон ўлимига сабаб бўлган йўл ҳалокатига учраган — автомашина бориб тўқнашган юк ташувчи автомашинанинг ҳайдовчиси қурбон бўлган. Элчилик рулда ўтирган шахснинг номини айтиб, ҳалок бўлган кишининг қариндошлари билан тўрт кундан бери хабарлашмаганини тан олди.

Инсон ўлимига сабаб бўлган йўл ҳалокати 16-февралда бўлган — Қирғизистондаги Россия элчихонасининг «Тойота Прадо» автомашинаси йўл чироғининг қизил рангига қарамай, катта тезликда ўтиб кетаётиб, юк ташувчи «Мерседес Бенц Спринтер» билан тўқнашган. Натижада «Спринтер»нинг ҳайдовчиси Евгений Лексин ҳалок бўлган. Йўл ҳалокатидан тўрт кун ўтгандан сўнг яна нималар маълум?

Жиноий иш қўзғалди

Қирғиз милицияси йўл ҳалокати сабабларини текширмоқда. Бироқ айбдорнинг номи айтилмади. Назорат милиция бошқармасининг бош котиби Таалайбек Бугубаев Kloop.kgга милиция йўл ҳалокати бўйича жиноий иш қўзғаганини айтди.

Элчилик ҳайдовчининг номини айтди

Йўл ҳалокатидан кейин қирғизистонлик матбуот нашрлари элчилик автомашинасининг рулида «Роснефть» компаниясининг Қирғизистондаги вакиллигининг директор ўринбосари Игорь Рясный бўлганини хабар қилган.

Бироқ элчиликнинг ўзи бу махлумотни инкор қилди — дипломатик вакилликнинг матбуот котиби Дарья Пахомова Kloop.kgга автомашинани элчиликнинг биринчи котиби Виктор Пухов бошқариб кетаётганини айтди.

«Роснефть» ишхонасининг ўзи Рясный ҳақиқатдан ҳам автомашинада бўлганини, бироқ ўриндиқда эканлигини билдирди.

Қурбон бўлган одамнинг қариндошларига ёрдам

Йўл ҳалокатида қурбон бўлган марҳумнинг қариндошлари — аёли билан қизи — Россия элчихонасининг вакиллари улар билан «алоқада» бўлиб турганини билдиришига қарамай, уларга россиялик дипломатлар боғланмаганини билдиришди.

Kloop.kg билан бўлган суҳбатда элчиликнинг вакили Дарья Пахомова элчилик ходимлари ҳалок бўлган марҳумнинг қариндошларига «қўнғироқ қилиб боғлана олмаганини», бироқ ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини тан олди.

«Объектив сабаблар туфайли бизнинг ходимлар унинг оиласи билан боғлангиси келса ҳам қўнғироқ қилиб боғлана олмаган. Биз ёрдам кўрсатиш бўйича аниқроқ маълумот учун уларга қулай бўлган хоҳлаган вақтда кутамиз», — деб билдирди у.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова