Қирғиз қўшиқчиси Салтанат Аширова Украинанинг “Ўлка овози” (Голос країни) мусиқий дастурининг еттинчи мавсумининг танлов босқичидан ўтди. Аширова «Fallin» номли қўшиғини ижро қилиб, уни украиналик қўшиқчи Потап жамоасига танлаб олди.
Мусиқий танловнинг биринчи босқичида — саралаш босқичида — хакамлар гуруҳининг аъзолари иштирокчиларга орқа ўгириб ўтириб уларнинг овозинигина тинглашади. Ҳакамлар гуруҳининг ичидан қайсидир бири иштирокчининг ижросидан қониқса, иштирокчига қайрилиб қарайди. Танловнинг иштирокчиси шундан сўнг хакамлар гуруҳи аъзоларининг қайси бири билан ишлашини ўзи танлаб олиши керак.
Аширова Алиша Киздин «Fallin» номли қўшиғини ижро қилди. Композиция ижроси битгач унга ҳакамлар гуруҳининг икки аъзоси — рэпер Потап ва қўшиқчи Жамала қайрилди.
Жамала Ашировадан ижро этилган қўшиқдан парча куйлаб беришни илтимос қилди. Аширова куйлаб берди, лекин бошқа ҳакамларнинг қўлловига қарамай, Жамала уни ўз жамоасига олишдан воз кечди.
Потап Ашировани қўллаб, ўз томонига тортди
«Бизнинг дастур қоидаси бўйича сен ўзинг мураббий танлаб олишинг билан бир иш чиқмайди. Мен иложсиз қолганим йўқ. Менинг сен томонга ўгирилганимнинг сабаби, сен охирига бориб қаттиқ харкат қилганингни эшитдим. Жамалами ёки Потапми? Танла».
Аширова Потапни танланади, энди у кўрсатувнинг кейинги сонларида унинг мураббийи бўлади.
Аширова билан бирга Потапнинг жамоасида украиналик иштирокчилар Оксана Семченко билан Полина Руль бор.
Украинадаги «Ўлка овози» телекўрсатуви — қўшиқчилар рақобатлашувчи лойиҳа. У олти босқичдан иборат
Телекўрсатувда ҳакам ва мураббий вазифасини қўшиқчи Тина Кароль, рэп-ижрочиси Потап, мусиқачи Сергей Бабкин бажаради. Уларнинг орасида 2016 йилнинг Еврокўрсатувида ғалабага эришган украин қўшиқчиси Жамала ҳам бор.
Муаллиф: Александра Титова