Душанбедан 25 йилдан бери биринчи марта келган йўловчи самолётини Тошкент қабул қилмай қўйди

739

Тошкент ҳаво майдони Душанбедан 25 йилдан бери биринчи марта келган йўловчи рейсни қабул қилишдан бош тортди. Ўзбекистон билан Тожикистон орасидаги тарихий ҳаво қатнови 1993-йилдан бери биринчи марта амалга ошаётган эди.

Самолёти Душанбедан Тошкентга учиши керак бўлган «Сомон Эйр» авиакомпанияси ўзбек томон парвозни таъқиқлаганини билдирди.

Авиакомпаниядагиларнинг сўзларига кўра, бош тортишнинг сабаблари ҳамон номаълум.

Душанбе-Тошкент рейси 20-февралда учиши керак эди. Тожикистон билан Ўзбекистон икки мустақил бўлгандан бери биринчи марта авиақатновларни қайта тиклаш тўғрисида келишишган.

Самолётга мутахассислар билан меҳмонлар тушиб, Душанбедан Тошкентга йўналтирилган техник рейс 10-февралда келган.

Режа бўйича самолёт шундай йўл билан ҳафтада бир марта — душанба куни, ёзда эса ҳафтада икки марта Душанбедан Тошкентга ва қайта рейс билан қатнаши керак эди.

Тожикистон билан Ўзбекистон орасидаги авиақатновлар 1993-йили тўхтаб қолган. Тарихи, маданияти бир хил бўлишига қарамасдан икки ўлканинг алоқаси СССР қулагандан кенийн совуб кетган эди.

Икки ўлка орасидаги тымызын «қонсиз урушга» Тожикистон ўлкадаги электр танқислигини масаласини ҳал қилиш учун Рогун ГЭСини қуриш режаси асосий сабаб бўлган.

Бироқ ўзбек ҳукуматига Тожикистон ўз ҳудудида сувнинг миқдорини кўпайтириш билан чекланмай, Ўзбекистонга Амударё орқали келаётган оқимни ҳам назорат қилмоқчи бўлгани ёқмаган.

Авиақатнов янигланганига қарамай, икки ўлка орасида ҳамон виза тизими ишлайди, уларнинг чегараси эса миналанган бўйидан турибди.

Ўзбекисистондан ташқари Тожикистон билан Россия ҳам 2016-йилнинг ноябрида Россиянинг айрим ҳудудларига авиақатнов уюштириш тўғрисида келишишган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова