Қирғизистоннинг барча аҳолиси уй-жой сотиб олиш учун 2017 йилнинг сўнгидан бошлаб давлатдан ипотека кредити олиши мумкин. Аввал ипотека бюджет соҳасида ишлаганлар ҳамда давлат ходимлари учунгина бўлган.
Германиянинг тараққиёт фонди Қирғизистонга 11 миллион евро ажратди, уни давлат фуқароларга уй-жой сотиб олиш ипотека кредити турида бермоқчи.
Давлат ипотека компанияси (ДИК) етакчисининг ўринбосари Гулнара Нуркулова Kloop.kgга айтишича, агарда аввал ипотекани бюджет соҳасида ишлаганлар ва давлат ходимларигина олиши мумкин бўлган бўлса, 2017 йил охиридан бошлаб қирғизистонликлар учун имконият яратилади.
«Германиянинг тараққиёт фонди тарафидан келишувнинг асосий шарти биз насияни фуқароларнинг барча категорияларига беришимиз бўлган », — деди Нуркулова.
У кредит беришда Бишкек ва Ўшдан бошқа ерда яшаган қирғизистонликларга имтиёз берилишини айтди.
Нуркулова кредит ойлик маоши 25 минг сомдан ошмаган фуқароларга берилишини белгилади.
«Ипотека кредити рўйхат бўйича, навбат билан берилади. Навбат тизими “Советлар Союзидаги каби”. Рўйхат маҳаллий ўз ўзини бошқариш органлари тарафидан тузилади», — деди ДИК раҳбарининг ўринбосари.
Уй жой сотиб олишга ипотека бир ярим йил аввал, 2015 йилнинг июлида берила бошланган. Шундан бери у фақат бютжет доирасида ишлаганлар ҳамда давлат ходимларигагина мумкин бўлган. Жами бўлиб бу вақт оралиғида Давлат ипотека компанияси деярлик 1 миллиард сомлик 843 насия берган.
Муаллиф: Бексултан Амантур ўғли