Қирғизистон тоғлари петербурглик физик-фотограф нигоҳида

815

Санкт-Петербурглик физик Евгений Хилькевич доим одатдан ташқари саёҳатларга чиқиб туради. Қирғиз тоғларидаги саёҳатида у табиат гўзаллигини суратга олган. Kloop.kg Евгенийнинг суратларини ва баёнини тақдим қилади.

«Мен кўрганларинимни тасвирга туширишга ҳаракат қилдим»

Мен альпинистлар ҳам, бутун собиқ СССР ҳудудидан келган сайёҳлар ҳам келиб, кетиб юрган жуда чиройли ҳамда қизиқарли Тянь-Шань ва Помир-Олай тоғ тизмалари Қирғизистон орқали ўтишини билар эдим.

Тоғ гўзаллигига бефарқ бўлмаган одам қатори мен кўрганларимни фотоаппарат билан тасвирга тушириб қолишга ҳаракат қиламан. Мана шу тоғ ён бағирлари билан биринчи марта сафарга чиқишим мени фотография билан шуғулланишимга, фотосурат олиш ҳунарини ўрганиб, биринчи яхши камерамни сотиб олишимга туртки берди. У вақтда менинг қўлимда бўлган арзон фотоаппарат тоғ кўринишларини расмга олиш учун етарли эмас эди.

Сўнги вақтда мен сайёҳлик гуруҳларининг таркибида штатдаги фотограф қатори ишлаб юрдим. Бу ҳисобот учун қилинади, кейин маршрут-квалификация комиссиясига жўнатилади. Бунинг учун гуруҳнинг техник томондан қийин жойлардан ўтишини кўрсатган ва исботлаган маршрутдаги суратлари талаб қилинади.

Бироқ бу менга тоғнинг кўринишларини чиройли суратга олишга тўсқинлик қилолмайди.

0 1 2

Марказий Осиёдаги сафарлар

Марказий Осиё масштаби масалан бизнинг «ўз» тоғ тизмамиз бўлган Кавказдан бошқача. Марказий Осиёда баланд чўққилар, тоғлар, жуда ҳам чиройли водийларни оралаган узоқ сўқмоқлар бор.

Бундан ташқари ҳар бир водийда биттадан альплагерь ёки қишлоғи бор. Ўша Кавказдан фарқланиб, бу ерда сен мустақилсан. Бу ерда маршрут баландроқ. Кичик-Олайда биз сафар давомида 3500 метрдан паст тушмадик, бироқ маҳаллий даража билан бу Олай тоғ бағирларининг энг паст райони.

Асосан Марказий Осиёдаги сафарлар техниканинг эмас, жисмоний томондан ҳам мукаммал тайёргарликни талаб қилади. Буни ҳудуднинг камчилиги ёки ютуғи деб ҳисоблашни ҳар ким ўзи ҳал қилади.

Тянь-Шандаги сафарларнинг мароқлилиги — маршрутдан кейин икки кунча Иссиқ-кўлда дам олиш имконияти. Бундан ўша районда юрган гуруҳларнинг барчаси фойдаланади. Цивилизацияга чиққандан кейинги шарқ таоми — Марказий Осиёдаги саёҳатларнинг энг яхши томони.

3 4 5

«Сафарда фотосуратчи бўлиши қийин»

Ўрта ва юқори категориялардаги спорт сафари баланд тоғли шароитда уч-тўрт ҳафта мустақил ҳаёт демакдир. Бу тегишли жисмоний тайёргарлигини ва довонлардан ўтишни ва чўққига чиқишнинг усулларини талаб қилади.

Тайёргарлик аввалгидай оддий сафарларда ва уйдаги машғулотларда мустаҳкамланади. Кичик-Олайга бўлган сафар олдидан мен бир ҳафтада икки марта 20-25 чақиримга югуриб, мураккаб рельефда сақлаб қолиш ишларининг усуллари билан шуғулланганман.

Фотосуратчи қатори мен бошқаларга қараганда кўпроқ қийналаман: шахсий ва умумий анжомлардан ташқари озиқ-овқат ва ёқиш учун ўтин, фототехникани ҳам кўтариб юраман. Кичик-Олайда, масалан мен етти килограммлик фотоаппаратурани ташиб юрганман.

Бундан ташқари тунда расмга олиш учун иссиқ тўшакдан туришга тўғри келади. Чодирдан ташқарида ҳарорат нолдан паст бўлганда оғир юришлардан кейин туриш учун ялқовликни енгиш керак.

67

Албатта, маршрутда ёқимсиз фавқулотда воқеалар ҳам бўлади. 2015-йили Қирғиз тоғ бағирларида ёз жуда иссиқ бўлиб, ёмғир кўп ёққан. Натижада тош қулашлари кўпайди: бизга ҳеч нарса бўлмаган, бироқ бошқа гуруҳларда бундай воқеалар бўлиб боши омон қолган вазиятлар бўлган.

Мен бир йилда уч-тўрт марта саёҳатга чиқаман. Ҳар бирида суратга оламан. Сафарнинг бирида улар яхши чиқса, бошқасида ночор чиқади. Расмларнинг сифати райондан эмас, об-ҳаводан, маршрутнинг оғирлигидан (кечда ҳолдан тойиб қолганда чиройли нарсаларни суратга олиш қийин) ва муваффақиятга боғлиқ.

Энди Норвегияда чанғи билан сафарга чиқсам деган ниятим бор. Апрелга режалаштиряпман. Бироқ албатта, Мароккодаги сафарда синиб қолган қўлим унгача соғайиб кетса.

Ҳозир гипсда, ишлай олмайман, қиладиган бошқа ишим ҳам йўқ — охирги бориб келган сафардаги фотосуратларни ишлаб қўяман, бироқ қўлинг синган бўлса бу ишларни ҳам осонлик билан бажара олмас экансан.

8 9 10

«Фотосуратчилик ва сафарларга чиқиш — бу эрмак»

Фотосуратчиликка мен яқинда, 2013-йилнинг январидан қизиқа бошладим. Ўша вақтда мен кўзгули ускунамни сотиб олиб, унинг инструкциясини қунт билан ўқиб, ўша билан навбатдаги сафарга чиққанман.

Албатта ундан ўртача расмлар чиққан. Бу сураткашлик ҳунарини ўрганишга туртки бўлди. Мен доим шуғулланиб тураман: ҳар бир сафарга фотоаппарат олиб бориб, тасвирга оламан.

Фотография билан сафарлар — фақат эрмак. Роҳатланиш сабабини моддий манбаага айлантириб олмасликка шароит бор. Бўлмаса эрмакдан иккинчи ишга айланиб қолиш эҳтимоли бор. Бунинг устига тижорий фотосуратчилар учун асосий даромад манбаи — бу тўйларда олинган расмлар, менга эса бундай иш билан шуғулланиш ёқмайди.

11

Сафар давомида гид қатори ишлаб пул топсанг бўлади. Бироқ бу мавсумий иш, даромади ҳам унча катта эмас. Бунинг устига одамлар билан доимий ишлашинг керак.
Бундан ташқари баланд қурилиш биноларида ишлаган промальп иши ҳам бор. Мени ҳозирги ишимдан бўшатишса, балки ўша иш билан шуғулланарман. Ҳозирча мен Санкт-Петербургдаги Иоффе номидаги Физика-техника институтида илмий ходим бўлиб ишлайман.

Бизнинг гуруҳ юқори ҳароратдаги плазманинг гамма-диагностикаси билан шуғулланади. Бизнинг ишимизнинг асосий йўналиши — халқаро термоядро ИТЭР реактори (у 2025-йили Францияда қурилади) учун гамма-детекторларни ишлаб чиқиб, ясаб бериш.

Иш қизиқарли, ижодий, графиги ёқимли, яқин вақтгача ҳам меҳнат таътили узоқ муддатга эди. У шунингдек, институт ҳисобидан Европага хизмат сафарлари билан бориб келиб туришга имконият беради.

12 13 14

Саёҳатга борган ўлкалари

Асосан сайёҳлар собиқ СССРнинг ҳудудига саёҳат қилишади. Бир томондан унча қиммат эмас, бошқа томондан эса қуруқликнинг олтидан бир қисмида ҳақиқатдан ҳам чиройли ва қизиқарли жойлар кўп. Ҳаммасига бориб келиш учун вақт етмайди.

Узоқ ўлкаларга озми-кўпми мураккаб сафарларга чиққанлар кам: у анча қиммат ва логистик томондан анча қийин. Масалан, январдаги байрамларда Мароккога учинча категориядаги маршрутка (100 чақиримдан кам эмас) бориб келишга ҳаракат қилдик. Бироқ маршрутнинг 70 фоизини йўлга янги чиққан киши қатори сарфладик, сабаби йўлдаги тўсиқларнинг аниқ тушунтирмаси умуман йўқ экан.

Натижада биз маршрутнинг қийинлигини тўғри баҳоламай, режалаштирилгандан анча кам йўл юрдик. Ҳозир сафарнинг етакчиси техник ҳисобот ёзмоқда, унда бизнинг сафар тасвирланиб, кейинги гуруҳлар қийналмайди.

Бориб келган ўлкаларнинг рўйхати унча кўп эмас — Россия, Грузия, Абхазия, Қирғизистон, Тожикистон, Марокко, Танзания. Чет ўлкадаги тоғларнинг ичидан Ҳималайга ва Патагония тоғларига боргим келади. Альпни чиройли дейишади.

15 16

Евгений Хилькевичнинг сурат альбомларини бу ердан (Тянь-Шань, 2015) ва бу ердан (Кичик-Олай, 2016) кўрса бўлади.

Муаллиф: Александра Титова