"Биз Евроиттифоққа бугун киргани тайёрмиз": Атамбаев Euronews эфирида нималарни айтди?

630

Қирғизистон президенти Европанинг Euronews телеканалидаги суҳбатда ҳуқуқ ҳимоячиси Асқаров, порахўрлик, ЕОИИ ва ИД қаторидаги қирғизистонликлар мавзусида муҳокама бўлди.

Президентнинг интервьюсини тўлиқ бу ерда кўришингиз мумкин. Қуйида Алмазбек Атамбаев жавобларини қисқартирилган ҳолда берамиз.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Асқаровга чиққан ҳукмнинг қонунийлиги тўғрисида

Ҳукмнинг қонунийлигидан гумон қилиш учун Брюсселда ёки Нью-Йоркда ўтирмаслик керак. Камида бу жараёнга иштирок этиш керак. […]

Қайси ўлка бўлмасин унинг судини ҳурмат қилиш керак деб ҳисоблайман. Бунинг устига бизнинг ўлка Евроиттифоқ ўлкаларидай ёки Америка Қўшма Штатларидай ҳурмат-эҳтиромга лойиқ деб ўйлайман.

Ҳақиқатни айтайин: мен учун ҳам шу йилларда Асқаровнинг иши бош оғриқ бўлди. […]

Мен 15 йилдан ортиқ вақтдан бери мухолифатда бўлдим. Мен умуман ҳуқуқ ҳимоячиси Асқаров, журналист Асқаров тўғрисида эшитмаганман.

Бу Асқаров воқеаси АҚШнинг ҳарбий базасини ёпишни илтимос қилганимизда чиқди. […]

Бундан ташқари ҳозирда Асқаров ҳукмдан норози бўлиб унинг иши Олий судда қаралади. Гумон қилган одам бўлса келиб, жараённи кузатса бўлади.

Порахўрлик тўғрисида

Бизда порахўрлик билан курашиш шарофати билан беш йилда бюджетнинг даромади уч мартага ортди. […]

Порахўрлик билан курашиш натижасида биз маълум бир иқтисодий муаммоларни ҳал қила олдик. […]

Сўнги беш йилда биз ўқитувчиларнинг ўртача маошини тўрт мартага кўтардик, шифокорларнинг ўртача ойлигини эса — уч марта. Ҳозирда, албатта, бу ойлик катта эмас, бироқ биз бу пулларни порахўрлик билан курашиш асосида топдик. […]

Божхонанинг ўзида, мен президент бўлгандан кейин, дастлабки уч йилда биз мажбурий тўловларни уч мартага кўпайтирдик, коррупция билан курашнинг асосида. […]

Бизда даҳлсизлар йўқ. Бизда президент Атамбаев аппаратига раҳбарлик қилган одам қонунни бузгани учун қамалиб чиқди.

ЕОИИ тўғрисида

Агар биз Евроосиё иқтисодий иттифоқига кирмасак (ЕОИИ) кирмасак, биз блокадада қолардик. 2010-йили Қозоғистон бизни бир ярим ой блокадага олганда бизда одамлар ҳам қурбон бўлган. […]

Мана, биз Евроиттифоққа бугун киришга тайёрмиз. Мен буни таклиф қилганман, мега умумий чегарамизни йўқ эканлигини очиқ айтишди. Унда бизга нима таклиф қиласизлар? […]

Ҳозирда бу иттифоқ [ЕОИИ], масалан Қирғизистонга ҳам фойдали. […]

Россияда ярим миллиондан ортиқ бизнинг меҳнат муҳожирларимиз меҳнат қилишади. Улар турли сабаблар туфайли мустақиллик йилларида у ёққа кетишга мажбур бўлишган.

Айримлари 20-30 йилдан бери юришибди. ЕОИИга киргандан кейин уларнинг камида ҳуқуқлари пайдо бўлди. […]

Украина шарқидаги можаролар тўғрисида

2010-йили инқилобдан кейин бизда ҳам июнь ойида миллатлар аро жанжал уюштирилган, фикримча маълум бир хизматлар томонидан. […]

Мен премьер эдим, кейин президент бўлдим, бироқ мен ҳеч қачон Москвага ёки Вашингтонга қўнғироқ қилмаганман. Мен ўзим ўша ерларга борганман. […]

Менга, масалан «йўлни тўсайлик, уларга нафақани тўхтатиб қўяйлик, электор ёруғини ўчириб қўяйлик» деб айтганда, мен «тўхтанг, унда бу одамлар биз бир ўлкада яшамаяпмизми деб айтади» деганман.

Украинада инқилоб бўлганда мен қўллаганман, Сабаби бизнинг ҳам бошимиздан ўтган. […]

Президентлик сайловига тайёргарлик тўғрисида

Қирғизистон президенти ким бўлишини Москва ҳам, Вашингтон ҳам ҳал қилмайди, Қирғизистон фуқароларининг ўзлари ҳал қилишади. Менга ишонинг, бизнинг ўлкамиз ва одамларимиз бошқача, ўз муаммоларимизни ўзимиз ҳал қиламиз[…]

ИД ва терроризм тўғрисида

Бу балоларнинг барчаси, ишид, радикал оқимлар одамларнинг саводсизлиги сабабли юзага келмоқда. Сўнги йилларда, ўтган йили, бу йил ҳам ўлкадаги билим беришга бошқа давлатлардагидай 4-5 фоиз эмас, 24 фоиз эътибор қаратяпмиз. […]

Бизда ҳозир биргина теракт бўлди: Хитой элчилигида. Биз уни дарров фош қилиб, бошқа такрорланмаслиги учун чора кўрдик. […]

Муаллиф: Айдай Иргебаева