Депутат Шикмаматовга қарши «коррупция» учун иш қўзғалди

571

Бош прокуратура «Ата-Мекен» фракциясининг депутати Алмамбет Шикмаматовга қарши жиноий иш қўзғади. У 2011-йили хизмат автомашинларини сотиб олиш бўйича «қалбаки шартномаларни» тузган деб айбланмоқда.

Бош прокуратура Шикмаматов Ҳисоб палатасининг аъзоларига хизмат автомашиналарини олиб бериш бўйича тендер комиссиясининг таркибида бўлганини билдирмоқда.

Ҳозир бу автомашиналар тендер ўтказилгандан кейин сотиб олингани тўғрисида «қалбаки ҳужжатларни» тайёрлаб берган деб айланмоқда. Бош прокуратуранинг фикрича, Ҳисоб палатаси тендер ўтказмаган.

«Тендер ўтказилмаган, Қирғизистон Республикасининг Ҳисоб палатасининг аудиторлари жисмоний шахслар сотаётган автомашиналарни ўзлари топиб танлаб олишган», — деб айтилади Бош прокуратуранинг билдирувида.

Шикмаматов тендер илтимосномасига ўз аёлининг автомашинасини ҳам киритиб, уни 14600 доллардан ортиқ баҳога сотган. Бироқ прокуратура бу машиналарнинг асл нарҳи 10 минг доллар деб ҳисоблайди.

Шикмаматовга қарши жиноий иш «Хизмат қоғозларини қалбакилаштириш» ва «Коррупция» деган икки модда бўйича иш қўзғалган. Бош прокуратура депутат давлатга «қандайдир зарар» оли келган шартнома тузган деб ҳисоблайди.

Шикмаматов ўзи эса аёлининг машинасини сотганини, бироқ Ҳисоб палатасига эмас, кейин тендерда ютиб чиққан хусусий фирмага сотганини тасдиқлади.

«Улар автомашинани ўзлари қўйган нарҳда сотишган. Бизга уларнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ҳисоб палатаси автомашинадан ҳозиргача фойдаланади. Ҳолати яхши», —деди у «Заноза» нашрига.

Депутат ўзига қўзғалган ишнинг ортида МХДҚнинг раҳбари Абдил Сегизбаев турганини, шу йўл билан «ўч олаётганини» айтди. «У суд олдида ҳам, худо олдида ҳам жавоб беради», — деди Шикмаматов.

Алмамбет Шикмаматов — сўнги йилларда президент Алмазбек Атамбаевни танқид қилиб келаётган «Ата Мекен» фракциясидаги сийсатчилардан бири.

Собиқ бош прокурор Аида Саляновага қарши у юстиция министри бўлган вақтда Максим Бакиевнинг юристи Алексей Елисеевга адвокатлик лицензия бергани учун жиноий иш қўзғалган.

Ҳозирги прокуратура Кипрга бориб келгандан сўнг Атамбаев бу оролда мулкини сақлаяпди деб эълон қилган «Ата Мекен» раҳбари Омурбек Текебаевнинг билдирувини текширмоқда.

Махсус хизматлар Текебаев, Шикмаматов ва Саляноваларга «Мегаком» уяли оператори акцияларини сотишда манфаатдор бўлган деб гумон қилмоқда.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова