Милиция Атамбаевнинг собиқ тан соқчисига қарши иш қўзғамайди

588

Бишкек ШИИБнинг раҳбари президентнинг собиқ тан соқчиси Эркин Мамбеталиевга қарши милиция иш қўзғамаслигини билдирди. Олдин у автомашинанинг қоронғилатилган ойнаси ва қалбаки рақамлари учун қўлга олинган, энди эса унинг салонинда овчилар милтиғи ва травматик қурол топилган.

Бишкек ШИИБнинг раҳбари Самат Курманкулов Kloop.kgга Мамабеталиевга қарши иш қўзғалмаслигини, сабаби салонидан топилган овчилик икки «Сайга» милтиғи билан икки травматик тўппончага у руҳсат қоғозларини кўрсатганини айтди.

«Қуролнинг руҳсат қоғози кейин кўрсатилди. Мамбеталиев автомашинанинг ойнасини ноқонуний қоронғилатиб олган оддий ҳайдовчи қатори ўтмоқда. Ҳеч қандай жиноий иш қўзғалмайди», — деди Курманкулов.

Мамбеталиев автомашинанинг ойнасини қоронғилатгани учун жазоланади. Сурат: Twitter
Мамбеталиев автомашинанинг ойнасини қоронғилатгани учун жазоланади. Сурат: Twitter

Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўйича бош бошқармасининг ходимлари 16-февралда икки автомашинани ушлашган. Уларнинг бирида президентнинг собиқ тан соқчиси Эркин Мамбеталиев, бошқасида эса унинг шериклари бўлган.

«Suburban» билан «Lexus LS 570» ҳам ойнаси қорайтирилган, қалбаки рақамлар билан юришган, салонидан эса ҳужжати йўқ икки «Сайга» милтиғи ва икки травматик тўппонча топилган.

Мамбеталиев протокол тузилгандан сўнг қўйиб юборилган, автомашиналари эса жарима майдонига жўнатилган. Президентнинг собиқ тан соқчиси 14 минг сомлик жаримага тортиган.

Эркин Мамбеталиев узоқ вақт давомида Алмазбек Атамбаевнинг тан соқчиси бўлган. У Атамбаевни 2005-йигача қўриқлаб, кейин улар расмий турда учрашмаган, бироқ олдин Атамбаевнинг атрофида юрган айрим сиёсатчилар президент билан унинг собиқ тан соқчиси орасида «илиқ муносабат» сақланиб қолганини айтишади.

Мамбеталиевнинг жиноят олами билан ҳам боғлашади, аниқроқ айтганда уни Рисбек Акматбаевнинг жиноий гуруҳининг аъзоси дейишган.

Президентнинг собиқ тан соқчиси бир неча марта 2004-йили, кейин 2006-йили қўлга олинган. Иккиси ҳам милиция полковниги Чинибек Алиевнинг ўлдирилишига боғлиқ бўлган. Кейинчалик Мамбеталиев айбдор деб топилиб, умрбод озодликдан маҳрум қилинган.

Бироқ 2010-йилдаги инқилобдан кейин Мамбеталиевнинг иши «янги сабаблар бўйича» қайта кўриб чиқилиб, у озодликка чиққан.

Муаллиф: Айдай Эркебаева