«Ер юзидаги шаффоф кўприклар». Бишкек архитекторлари учун ғоя

636

Бош архитектура мэриянинг топшириғи билан Бишкекдаги ер устидан ўтувчи шаффоф кўприклар лойиҳасини ишлаб чиқди. Улар «доимий транспорт ҳаракатини» таъминлаш учун яқин орада қурилиши мумкин.

Бишкек бош архитектура «пиёдаларга ва автотранспортнинг доимий ҳаракати учун шароит яратиш учун» шаҳар бўйича ер устида олти кўприк қуришни таклиф қилди.

Ғояга кўра улар шаҳарнинг қуйидаги жойларига қурилади:

  • Тинчлик проспекти — Шампанвинкомбинат ёнига;
  • Мамбетов кўч. — Шабдан Ботир кўч. («Мадина» бозорининг ёнига);
  • Чуй проспекти — Бейшеналиева кўч. (Ўш бозорининг ёнига);
  • Шабдан Ботир кўч. М.Жалил ва Ипак йўли проспектининг ўртасига («Аламудун» бозорининг ёнига);
  • Лев Толстой кўч. — (Қирғизистон-Россия университети ўқув корпусининг ёнига);
  • Шопоков кўч. — Чуй проспекти.

Nadzemnyj-perehod2

Буюртмачилар мэрия барча ҳужжатларни тайёрлаши билан кўприк қура бошлашади.

Дизайнер Дмитрий Бондарев ер устадига шаффоф кўприклар Бишкекда «ҳеч кимга кераги йўқ» деб ҳисоблайди.

«Ер устидаги кўприклар магистралларгагина қўйилишини етказсак бўлар эди, улар бир томонлар. Шаҳар ичида бу қоронғуликни ҳеч кимга кераги йўқ. Темир йўлнинг ёки электричканинг устидан ёки юқори даражадаги йўлларни шундай қилса ўзини оқлайди. Энди бундай кўприклар кимга керак деган савол туғилади» — дейди Бондарев.

Nadzemnyj-perehod3

У ер устидаги кўприклар «анча қиммат туришини» ҳам таъкидлади.

«Камида бу маблағни ақлли йўл чироқларга, яшил тўлқинга сарфласа бўлади. Шунда Тинчлик проспектидан пиёдаларга тўсқинлик қилмай икки дақиқада ўтиб кетса бўлади», — деб ҳисоблайди дизайнер.

Муаллифлар: Нуржамал Жанибекова, Нигина Мамадалиева