Текебаев Кипрга боргани ва Атамбаев оиласининг даромади тўғрисида прокурорларга айтиб берди

707

«Ата Мекен» муҳолифат фракциясининг етакчиси Омурбек Текебаев Кипрдаги сафари ҳақида прокуратурага кўрсатма берди. У ўша ердан президент Алмазбек Атамбаевнинг қариндошларининг даромади ҳақида маълумот олганини айтди.

Текебаев 17 февралда Бош прокуратурага терговга борди. У Кипрда “турли экспертлар” билан учрашиб, улардан “бир қанча маълумот” олганини, бу маълумотлар тасдиқланса халққа эълон қилинишини прокурорларга айтиб берди.

Муҳолифатчи 2011 йили Атамбаев Россиянинг ҳозирги президенти Владимир Путинга “Мегоком”ни давлат тасарруфига олмасликка ваъда бергандан кейин президентнинг аёли Раиса Атамбаева “бир қанча маблағ” олган деб шубҳаланилмоқда.

“Кейинчалик, ўша йилнинг ўзида (Атамбаевнинг) аёлида ўз-ўзидан катта миқдорда маблағлар пайдо бўлиб қолган”, — дейди сиёсатчи.

Текебаев президентнинг қариндошлари 2011 йилдан бери фойдадан тушган дивидент қатори йил сайин 120 минг доллар олаётганини кўрсатган президентнинг декларациясининг маълумотларига таянмоқда.

«Йил сайин шу қадар фойиз олиш учун омонатчи қандай суммани банкка молиши керак? Агарда, масалан, ўртача ҳисоб билан 4 фоизлик устама олсак, унда фойданинг миқдори уч миллион доллардан кам бўлмаслиги керак», — дейди Текебаев.

Текебаев Қирғизистоннинг парламентида ҳозирги ҳукуматнинг асосий муҳолифати бўлиб ҳисобланади. Ўтган йилнинг кузида у президентни Кой-Таш қишлоғида ҳозирги Бишкекнинг мэри Албек Ибраимовдан ноқонуний йўл билан ер сотиб олган деб айблаган. Атамбаев у ерга уй солмоқда.

Ўшандан Атамбаев Бош прокуратурага Текебаев айтган маълумотларни текширишни топширган. Назорат органи шартнома қонуний бўлган деган хулосага келган.

Мартда Текебаев президентга импичмент эълон қилишга тайёрланмоқда. Ҳозир у ишончлик билдириш йўриқларини тайёрламоқда.

Текебаев билан Атамбаевнинг баҳси президент қомусий реформа тўғрисида эълон қилгандан кейин бошланган. Текебаев ва у бошқарган «Ата Мекен» фракцияси Конституцияга тузатишлар киргизишга қарши чиққан.

Ўзгартиришлар 2016 йилнинг 11 декабрида ўтган референдумда қабул қилинган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова