Юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси Россия элчилигининг автомашинаси билан тўқнашуви натижасида вафот этди
Россия элчилигининг дипломатик рақамдаги «Тойота Прадо» «Манас» ҳаво майдонига кетаётиб юк ташувчи автомашинага урилди. Юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси вафот этди.
Йўл ҳалокати 16-февралда кундузи Бишкекдан «Манас» ҳаво майдонига кетаётган бўлган. Россия элчилигининг «Тойота Прадо»си «Мерседес-Бенц Спринтер» русумидаги автомашинага урилган.
Тўқнашув натижасида икки киши касалхонага етказилиб, уларнинг бири — юк ташувчи автомашинанинг ҳайдовчиси — кейинчалик жароҳати сабабли вафот этди.
https://www.youtube.com/watch?time_continue=1&v=G942U2RM3LU
Соғлиқни сақлаш министрлигининг вакили Елена Баялинова Kloop.kgга ҳайдовчи операциядан кейин вафот этганини айтди. «Шифокорлар унинг ҳаёти учун курашишган, бироқ унинг жароҳати жуда жиддий бўлган», — деди у.
Соғлиқни сақлаш министрлигининг матбуот котиби «Азаттык» радиосига миллий госпиталь вафот этган кишининг иши бўйича нотўғри маълумот берганини хабар қилди — олдин шифокорлар қурбон бўлган кишини элчилик автомашинасининг ҳайдовчиси экан деб айтишган.
Россия элчилигининг матбуот котиби Дарья Пахомова Kloop.kgга дипломатлар қурбон бўлган одамнинг қариндошларига ҳамдардлик билдиришаётганини айтди.
«Бошқа автомашинанинг ҳайдовчиси ўлган бўлса керак, шу сабабли биз унинг қариндошларига ҳамдардлик билдирамиз, сабаби жуда оғир мусибат», — деди Пахомова.
У қўшимча маълумот беролмаслигини, ҳозир йўл ҳалокатининг сабаблари ўрганилаётганини айтди.
РИА «Новости» дастлабки маълумотларга қараганда элчиликнинг автомашинаси йўл чироғининг ўтиш таъқиқланган белгисига қарамасдан катта тезликда кетаётганини ёзди.
Бироқ қирғиз милицияси ҳозирча хулоса чиқаришга шошилмаябди. Йўл ҳалокатининг айбдорлари тўғрисидаги маълумот техник экспертизадан кейин айтилади, дейишди назорат милицияси бошқармасидагилар.
Муаллиф: Нуржамал Жанибекова