Ўш вилоятининг Кожокелен қишлоғида биргина мактаб бор — у ҳам аянчли ҳолатда. Унинг ичида юришнинг ўзи ҳаёт учун хавфли. Бугун-эрта бино қулаб кетиши мумкин. Экотехинспекция вакиллари 2014 йили уни муҳрлаб, ёпишган. Кейин ўқув жараёни маҳаллий яшовчиларнинг уйида ва бўз уйларда давом эттирилган. 2016-йили амалдорлар қайтадан экспертиза ўтказиб, болалар билан ўқитувчиларга авария ҳолатида дейилган мактабга қайтиб келишга руҳсат беришган.
Материалнинг асл нусхаси «Открытая Азия» сайтида эълон қилинган.
Мактаб ўтган асрнинг 80-йиллари бошида қурилган. 30 йилдан ортиқ вақт ичида мактабнинг синчлари чириб қолган. Уч йил аввал бино қийшайиб, шифтларида ёриқлар пайдо бўлган. Кейин бир томони қулаб кетди. Яхшики, жабрланганлар бўлмади.
2014-йили махсус ҳукумат комиссияси ва Экотехинспекциянинг вакиллари мактаб ўқиш учун яроқсиз деган хулоса чиқаришган.
Ҳужжатда зилзила бўлса ўқув маскани қулаб тушиш эҳтимоли бор эканлиги ёзилган эди.
«Қишлоқ ҳукумати маҳаллий яшовчиларнинг икки уйини ижарага олиб, дарслар учун икки бўз уйни тиклашган эди. Ўқитувчилар-ку дарс ўтишди, бироқ айрим қийинчиликлар бўлди: педагогларга ўқув қуролларини ташишга тўғри келди, биз ўқув дастуримизни бир амаллаб бажардик, лекин ўқув жараёни аввалгидай бўлмади. Шу сабабли қишлоқ яшовчилари маҳаллий ҳукуматга мурожаат қилиб, у янги бинони 2016-йилнинг сентябрига қуриб битиришга ваъда берган, бироқ маблағ танқислиги сабабли мактаб шу бўйича қурилмади», — деб айтиб берди Кожокелен қишлоғидаги мактабнинг директори Нурлан Каликов.
Ўтган йили баҳорда қишлоқ фан ва маориф министрлигининг ва Экотехинспекциянинг бош мутахассислари, район билим бериш бошқармасининг раҳбари Мирзабек Акматалиев, қишлоқ ҳукумати раҳбари Нурмамат Усонов келиб кетишган.
Улар авария ҳолатидаги мактабни қайта кўриб чиқиб, мазкур бинода ҳозирча ўқиса бўлади деган акт тузишган.
Мактаб сирти оз-моз таъмирланиб, болалар авария ҳолатидаги синфларга киритилган. Бироқ деворлари қачондир қулаб тушиш хавфида бўлганлиги сабабли ўқувчилар график билан ўқишга мажбур. Танаффус беш дақиқадан ошмайди, ўқув икки сменада олиб борилади.
Ота-оналар хавотирланса ҳам болаларини ўқишга юборишади. Улар нима қилишсин? Қишлоқда бошқа мактаб йўқ.
Табиий офатлардан худо сақласин, қўрқамиз… Бироқ болаларни мактабга юбормай қўёлмаймиз, улар билим олиши керак», — дейди Абдумалик Раимбердиев.
Папан қишлоқ ҳукумати раҳбарининг ўринбосари Қурбанбек Мияшевнинг сўзларига кўра, ўтган йили июнда Папан қишлоқ ҳукумати Қирғизистон премьер-министрига хат ёзган.
Мактабнинг қурилишига қачон маблағ топилишини маҳаллий ҳукумат билмайди. Ҳозирча эса болалар хавфли шароитда билим олишни давом эттиришга мажбур.
Муаллиф: Иван Янушкевич