"Боинг-747" ҳалокатидан бир ой ўтди: Ҳукумат тўпланган ёрдам пулларини хали ҳам бўлиштирмаган

547

Дача-СУ қишлоғига самолёт қулаб тушгандан бери роппа роса бир ой бўлди. Ҳукумат жабрланганлар учун 18 тонна инсонпарварлик ёрдамини тўплади. ФҲМнинг маҳсус ҳисобига 88 миллион сомдан ортиқ маблағ йиғилди. Энди жабрланганларга аталган пул қандай, қачон бўлиштирилиши номаълум.

Сокулук район администрациясининг вакили Талгат Назакеев 18 тонна гуманитар юкнинг ичидан тўрт тоннаси “Семетей” меҳмонхонасида вақтинча жойлашган 12 оилага тарқатилиб битиб қолганини билдирди.

Назикеев администрация гуманитар ёрдамни яна 14 оилага бўлиштириб кирганини айтди — улар 250 кг ун, 50 кг шакар ҳамда 25 пачка ўсимлик мойини олди.

Унинг айтишича, қолган юк қачон бўлиштирилиши номаълум. Бу билан таркибига 21 киши, район маъмуриятининг, ФҲМнинг вакиллари ва маҳаллий оқсоқоллар қирган махсус комиссия шуғулланади.

Ҳукуматнинг Чуй вилоятида ваколатли вакилининг аппарати қолган юк жабрланганлар доимий уй-жой билан таъминлангандан кейин бўлиштирилишларини билдирди.

Бундан ташқари, Фавқулотда ҳолатлар минстрлигида маҳсус ҳисоб очилган, унда 88 миллион сомдан ортиқ пул  йиғилди.

«Бу пуллар комиссия тарафидан ҳукумат назоратида бўлиштирилади. Унинг таркибида амалдорлар, маҳаллий аҳоли, жабрланганларнинг ўзлари ва қишлоқ оқсоқоллари киради», — деди Kloop.kgга ФҲМнинг ходими Нурбек Абдраимов.

Унинг айтишича, ҳозир у пул қай тарзда бўлиштирилиши номаълум.

«Боинг-747» 16-январда  Дача-СУ қишлоғида халокатга учраган. Самолёт тонгда уйларнинг устига қулаб тушган. Халокат натижасида 39 киши қурбон бўлиб, 26 уй вайрон бўлган. Моддий зарар миқдори 186 миллион сомни ташкил қилган.

Муаллиф: Регина Им