Бишкек: «Космопарк»га бомба қўйишга тайёргарлик тўғрисида Медакадемия ошхонасида сўз бўлган

499

ШИИБнинг ходимлари Тиббиёт академиясининг ошхонасида ўтириб «Космопарк»га бомба қўйишни муҳокама қилган номаълум одамлар тўғрисида хабар қилди. Кеча 14-февралда, савдо-кўнгилочар марказининг биноси бомба тўғрисидаги билдирувдан кейин қуршовга олиниб, мижозлар билан ходимларнинг барчаси бинодан чиқарилган эди.

ШИИБнинг матбуот котиби Олжобай Казакбаев номаълум одамлар Тибакадемиянинг ишхонасида «Космопарк» кўнгилочар марказига бомба қўйилишини муҳокама қилишганини айтди.

«Ҳа, шундай сўз бўлган дейишмоқда. Ҳозир бу иш билан МХДҚ шуғулланмоқда», — деди Казакбаев.

ШИИБ бир қиз ошхонада номаълум одамлар «Космопарк»даги бомба тўғрисида сўзлашишганини эшитганини билдирди.

Милиция тасдиқлашича, қиз бу ҳақда йигитига айтиб, у эса кўнгилочар марказнинг кассасига қўнғироқ қилиб, назоратчиларни огоҳлантирган.

Тибакадемиянинг матбуот котиби Абибилла Пазилов университетга ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларидан расмий сўровнома келиб тушмаган дейди.

«Биз бу маълумлотни интернетдан билдик. Раҳбарият бу ҳақда билади, бироқ ҳозирча ҳеч қандай расмий сўров тушмаган», — деди у.

Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси ҳозирча вазиятга изоҳ бермади.

Муаллиф: Нигина Мамадалиева
Сурат: Элвира Муратова