Ҳукумат Қирғизистоннинг герби билан байроғининг умумий стандартини ишлаб чиқади  

567

Президент Алмазбек Атамбаев Қирғизистон герби билан байроғини безашда умумий талабларни қўювчи қонунни имзолади. Энди ҳукумат давлат рамзлари тасвирланадиган стандартни ишлаб чиқиши керак.

Президент аппаратининг ахборот сиёсат бўлими ҳозир герб билан байроқни тасвирлаш учун умумий стандарт йўқ эканлигини билдирди.

«Давлат рамзларидан фойдаланишда безак ва дизайнга нисбатан умумий талабларни эътиборга олмасдан турли вариантларга йўл берилмоқда», — деб айтилади билдирувда.

Ғоя бўйича, герб билан байроқни тасвирлашда давлат органлари уларни президент резиденциясида сақланаётган «намуналарига» солиштириши керак.

«Давлат байроғи билан гербининг расмлари ўлчамига қарамасдан президентнинг резиденциясида сақланаётган рангли ва оқ-қора рамларига мос келиши керак», — деб айтилади билдирувда.

Энди ҳукумат байроқ билан герб тасвирланадиган умумий талабларни ишлаб чиқиши зарур.

Президент аппаратининг ахборот сиёсат бўлими хабарига кўра, давлат қирғизистонликларнинг шахсини тасдиқлаган электрон гувоҳномалар учун байроқ билан гербнинг дизайнини ишлаб чиқа бошлаганда давлат рамзларининг турли дизайнига боғлиқ масала юзага чиққан.

«Қабул қилинган қарор билан бу камчилик бартараф қилинади», — деб хулоса чиқаради улар.

«I-Media» маркетинг бюросининг санъат директори Нурбек Насиранбеков ҳамкорлари билан бирга 2016-йилнинг октябрида гербнинг умумий вариантини ишлаб чиққан.

У вақтда дизайнерлар ва уларнинг дўстлари ҳукуматга мурожаат қилиб, давлат резиденциясида сақланаётган ўша  «намуна»ларни топишолмаган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова, Нигина Мамадалиева