Жалолобод вилоятининг Каниш-Кия ва Чотқол қишлоқларидан қорнинг қалинлиги икки метрга етди. Бу қадар қалин қор бу ҳудудда охирги ўн йил оралиғида биринчи бор ёғиши.
Жалолобод вилоятининг Чотқол районида тўрт кундан бери тинимсиз қор ёғмоқда. Қорнинг қалин ёғиши кўчкиларни пайдо қилди.
Фавқулотда ҳолатлар минстрлигнинг матбуот котиби Мухаммед Сваров ҳозир ҳудудда фавқулотда ҳолат эълон қилинганини билдирди.
«Тинмай қор кўчки тушиб, йўл юриш қийин бўлибқолди. Ҳозир табиий офатнинг оқибатларини бартараф қилиш учун қўшимча кучлар жалб қилинди”, — деди у.
ФҲМ йўл билан ҳудудни тозалаш ишларини олиб бормоқда. Каниш-Кия ва Чотқол қишлоқларининг турғунлари жабрлангани йўқ.
«Ўн йилда бир ҳар бир ҳудудда шундай кўриниш бўлади: ёғингарчилик, қор одатдан ташқари ёғади”, — дейди Сваров.
Ўш вилоятида ҳам қор кўчки хавфи сақланмоқда. Чон алайда 13 февралда ИИБнинг ҳамда Транспорт минстрлигининг ходимлари саккиз кишини қор остидан олиб чиқиб қутқариб қолишган.
Чон-Алай районида Дароот-Коргон-Чак-Жаштилек участкаларида қор кўчки икки автомобилни босиб қолган. «ДЭУ Матиз» ва «Нива»даги саккиз йўловчи 300 куб метр қорнинг остида қолган.
Транспорт министрлигининг ҳамда ИИБнинг ходимлари қалинлиги тўрт метр қорнинг остида қолган одамларни қўл билан қазиб чиқаришга мажбур бўлган.
Йўловчиларнинг бари қутқарилган, ҳеч ким жабрланмаган. Йўловчилардан кейин автомобиллар ҳам чиқарилган.
Воқеа жойида милициянинг 17 ходими иш олиб борган. Одамлар қутқарилгандан кейин улар Дароот-Коргон-Чак-Жаштилек трассасининг участкасини тозалабчиқиб, сўнг қутқарилган одамлар ўз йўлини давом эттириш имконига эга бўлишган.
Муаллифлар: Нуржамал Жанибекова, Айдай Эркебаева