Бишкек: «Космопарк»дан тўсиқлар олинди, бомба топилмади

568

Бишкекдаги «Космопарк» савдо-кўнгилочар марказидан қуршовни олди. Портловчи мослама ҳозирча топилмади. Одамлар бомба тўғрисидаги билдирувдан кейин бинодан эвакуация қилинган эди.

ШИИБнинг матбуот марказининг хабарига кўра, «Космопарк» биносидаги бомба тўғрисидаги маълумот тасдиқланмаган.

Kloop.kgнинг мухбири Элвира Муратованинг сўзларига кўра, милиция «Космопарк» биносидан қуршовни олиб, бинога ходимлар билан дам олувчиларни киритишган. Муратова тахминан махсус хизматнинг ниқобли одамлари бинодан қуруқ қўл билан чиқишганини кўрган.

Портловчи мослама қўйилган эмиш деган билдирув «Космопарк» назоратчисидан 19:20да келиб тушган.

1
Милиция «Космопарк» биносини қуршовга олди. Сурат: Элвира Муратова.

Милиция ходимлари бино сиртини сариқ тасма билан қуршовга олиб, аҳолини марказдан олисга чиқаришган. Воқеа бўлган жойда МХДҚнинг сапёрлари ва Октябрь РИИБнинг ходимлари ишлашган.

 

Милиция «Космопарк» биносини қуршовга олди. Сурат: Элвира Муратова.
Милиция «Космопарк» биносини қуршовга олди. Сурат: Элвира Муратова.

 

Сурат: Элвира Муратова.
Сурат: Элвира Муратова.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова